Тушда илон курса нима булади

ИЛОН (МОР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги илон яширин ёмонликни кўзловчи душмандир. Тушида уйида илон юрганини кўрса, оиладаги душманни билдиради. Агар далада кўрса, бегона душманга далилдир. Тушида илон билан жанг қилаётганини кўрса, душман билан жанжални билдиради. Агар илон унга ёпишиб олганини кўрса, душманни енголмаслигига далилдир. Тушида илон чақиб олганини кўрса, душмандан зарар топишини билдиради. Тушида илонни ўлдирганини кўрса, душманга қаҳр қилишига далилдир. Тушида илоннинг гўштини еганини кўрса, унинг миқдорича душман молини ейиши, яхшилик ва хуррамлик кўришини билдиради. Агар илонни иккига бўлиб қўйганини кўрса, душмандан ўч олишини билдиради. Агар ўша икки бўлакни қўлга олса, душман молини қўлга олишига далилдир. Тушида илон у билан мулойим оҳангда сўзлашганини кўрса, ҳаётида уни хуррам ва шод қиладиган бир иш юз беришига далилдир. Агар илон у билан қўпол ва хунук оҳангда сўзлашганини қўрса, душман уни енгишига далилдир. 


Агар тушида ўлган илонни кўрса, Ҳақ субҳонаҳу ва таъоло ёмонлик ва офатдан уни қутқаришига далилдир. Тушида илон унга итоаткор эканини кўрса иззат ва улуглик топишига далилдир. Агар илон ўзидан қочганини кўрса заиф душманга далилдир. Тушида яшил илонни кўрса, душмани диндор ва омонаткор эканини билдиради.

Тушида қора ва бошқа рангдаги илонларни кўрса, маккорга далил бўлади. Тушдаги илон сариқ бўлса, касалванд душманга далилдир. қизил бўлса, ўйин-кулги ва ишратни севадиган душманга далилдир. Тушида оёғи бир илонни кўрса, кучли ва ботир душманга далилдир. Тушида олдида кўпгина илонларнинг турганини ва унга зиён етказаётганини кўрса, душман ўз қариндошларидан эканига далилдир, бироқ улар зарар етказолмайдилар. Тушида шохлари ва тишлари бор илонларни кўрса, душманнинг гинаси ва ичи бузуқ эканига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида илон унинг бурнидан, қулоғидан, эмчагидан, олатидан ёки орқасидан чақиб кетганини кўрса, фарзанди ўз душмани булишига далилдир. Агар илон унинг оғзидан чиққанини кўрса, ўзига зарар бўладиган бир сўз айтишига далилдир.

Исмоил Апгас (р.а.)нинг айтишича, тушдаги оқ илон душман бўлади, қора илон эса лашкарбошини билдиради. Тушида илондан қўрқиб қочганини, бироқ илон уни сезмай қолганини кўрса, ором ва хуррамликка далилдир. Тушида илон уни ушлаб олганини, бироқ зарар етказмаганини кўрса, улуғлик топиши ва душмандан омон бўлишига далилдир.

Халафи Исфаҳоний (р.а.)нинг айтишича, тушида яшил илон унга итоаткор эканини кўрса, хазина топишига далилдир. Агар тушида енгидан илон чиқиб кетганини кўрса, фарзанди ўз душмани бўлишига далилдир. Тушида илонни ўлдириб, қонини ўзига суркаётганини кўрса, душман молини топишига далилдир. Агар ётадиган ўрнида илонни ўлдирса, хотинининг ўлишини билдиради. Илон ёқаси ичидан ёки оғзидан чиқиб, ерга тушганини кўрса, ҳалок бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги илон ўнта нарсага далилдир: яширин душманга; ҳаётга; саломатликка; подшоҳликка; лашкарбошиликка; хотинга; бойликка; ўлимга; ўғилга ва селга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...

Тушда коплон курса нима булади

ҚОПЛОН (ЮЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қоплон душмандир. Тушида қоплон билан жанг қилганини ва уни енгганини кўрса, душман устидан ғалаба қилишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх