Тушда барг, япрок курса нима булади

БАРГ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида баргларни дарахт устида кўрса, туш кўрувчининг феълу-атворини англатади, хусусан бу ўз вақтида бўлса. Агар дарахтдан яшил баргларни узиб олса ёки кимдир унга берса, туш кўрувчининг феълу атвори хуш ва соз эканига далилдир. Агар дарахтдан янги баргни узиб олганини кўрса, баргнинг микдорига мувофиқ пул ҳосил бўлишини билдиради.


Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, ширин мевали дарахтларнинг барглари хулқнинг яхши эканига далилдир. Аччиқ мевали дарахтларнинг барглари хулқнинг ёмон эканига далилдир. Аччиқ мевали дарахтларнинг барглари бадхулқликни билдиради. Мева қилмайдиган дарахтларнинг барглари дирам ва динор (пул)ни билдиради. Таъбирчиларнинг айтишларича, мевали дарахтларнинг барглари дирам ва динорни билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда дарахтлар курса нима булади

ДАРАХТЛАР (ДАРАХТОН) Дониёл (а.с.) айтадилар: Тушдаги одамлар учун қадрли бўлган дарахт азизи ва улуғ киши бўлади. Қадрсиз дарахт эса пасткаш киши бўлади. Мевали дарахт бадавлат кишига далил, мевасиз эса фақир кишига далил. Боғда кўрилган дарахт боғ...

Тушда кумуш, кумуш танга курса нима булади

КУМУШ (НУҚРА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, кўп одамлар тушида кумуш кўрадилар, ўнгида ҳам кумуш топадилар, кўпинча заҳматга тушадилар. Тушда кумуш кўриш тўғри хабарга далил бўлади. Синган кумуш ёлғон хабарга далилдир. Агар чўнтагида кумуш...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда мева курса нима булади

МEВА (МEВА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги мева нордон ва ширин бўлса, хайру баракатга далилдир. Агар хом ва аччиқ бўлса, беҳуда ва совуқ сўзларга далил бўлади. Тушдаги қора узум, охўри ва зайтун ғаму андуҳга далилдир. Тушида дарахтдан мева...

Тушда олтин, олтин танга, динор курса нима булади

ОЛТИН (ЗАР) Муҳаммад ибн Сириннинг айтишича, олтин эркак киши учун тушда қайғу ва ғам бўлади. Аёллар учун яхши ва ёқимли бўлади. Агар тилла топиб олганини ёки биров берганини кўрса, моли йўқ бўлиши, товон тўлаши ёки кимдир унга ғазабини сочишига...



Фикр қўшиш

Наверх