Тушда тасбих угирмок курса нима булади

ТАСБИҲ ЎГИРМОҚ (ТАСБИҲ КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда тасбиҳ ўтирмоқ Ҳақ таъоло фармонига итоат қилмокдир. Агар тушида тасбиҳ айтаётганини кўрса, Хақ таъоло фармонига муте бўлишига, ғаму андуҳдан шодликка чиқишига далилдир. Агар тушида ўзи билан тасбиҳ олиб юрганини кўрса, ғам етишига, лекин бу ишда ажру савоб топишига далилдир. Агар тасбиҳ билан Хақ таъолога шукр айтаётганини кўрса, динда маҳкам бўлишига ва мол топишига далил бўлади.


Агар бу тушни ҳоким кўрса, унинг вилоятига ободонлик етишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: Қасамки, агар (берган) неъматла-римга шукр қилсангизлар, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. . . (Иброҳим сураси, 7-оят).



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх