Тушда мехмон курса нима булади

МEҲМОН — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги меҳмон бирор нарса юзасидан йиғилишни билдиради. Тушида бир қавмни меҳмонга чақирганини кўрса, ўзини барча ишлардан қўядиган бир ишни қилишига далилдир. Тушида уни оқин сув ва алвон мевалар билан тўла бир боққа меҳмонга олиб борганларини кўрса, ғазога чиқиши ва шаҳид бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Улар у жойларда (сўриларда) суяниб ўтириб, мўл-кўл мева-чева ва шароб чақирурлар (Сод сураси, 51-оят).


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида чанг, чағона, най ва рақс бўлган меҳмондорчиликни кўрса, ғам, андуҳ ва мусибатга далилдир, агар булар бўлмаса, хайру баракат бўлади.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушдаги меҳмон ғойибдаги кишининг келишига далил бўлади.
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушида никоҳсиз хотин олса ва уни меҳмон қилса, ғам ва қайғу етишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх