Тушда ёмгир курса нима булади

ЁМҒИР (БОРОН) — Дониёл (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ёмғир Худойи таъоло томонидан бандаларига етувчи раҳмат ва баракатга далолат қилади, борди-ю, ёмғир умумий бўлса ва барча жойга ёғса. Аллоҳ таъоло айтади: У (одамлар) умидсизликка тушганларидан кейин ёмғир ёғдирадиган ва Ўз раҳмат (баракот)ини кенг ёядиган зотдир. . . (Шўро сураси, 28-оят). Ёмғирни ўз вақтида, одамлар ёмғир кутаётган пайтда ёққанини кўрса, яхши бўлади.


Аммо ёмғир бир жойга хос бўлса, чунончи, бир кўчага қаттиқ ёғса, бошқа жойларга ёғмаса, ўша жой одамларига ранжу беморлик ва оғирлик етишига далилдир. Ёмғирни оҳиста ёғаётганини кўрса, ўша мавзе аҳлига хайру манфаат етишига далил бўлади. Йилнинг аввали ёки ойнинг аввалида ёмғир ёғаётганини кўрса, ўша йили ёки ўша ойда фаровонлик ва неъмат зиёда бўлишига далолат қилади. Ёмғирнинг лойқа ва қаттиқ эканини кўрса, беморликдан ҳалок бўлишига далилдир.

Ибн Сирин (р.а.) айтади: Ёмғирнинг қаттиқ ёғаётганини, бироқ ўз вақтида эмаслигини кўрса, ўша кунларда лашкардан ранжу бало етади.
Ёмғир бошига ёғаётганини кўрса, сафарга бориши ва кўп фойдалар олиб қайтишига далилдир. Ёмғир одамлар бошига худди тўфон каби ёғаётганини кўрса, ўша диёрда наувзубиллаҳ, фожеавий ўлимлар юз беришига далолат қилади. Ёмғирнинг ҳар томчисидан овоз келаётганини кўрса, унинг иззат ва обрўси зиёда бўлади.

Кирмоний (р.а.) айтади: Ёмғир ўрнига асал ёғаётганини кўрса, ўша диёрда бойлик ва неъмат фаровон бўлади. Ёмғир сувидан ичаётганини кўрса, сув тоза ва соф бўлса, сув микдорига қараб, созлик ва роҳат топади. Лойқа ва нохуш бўлса, шунга яраша ранж ва беморлик тортади.

Содиқ (р.а.)нинг марҳамат қилишларича, тушда ёмғир кўриш ўн икки нарсага белги бўлади: раҳматга; баракатга; додига етишни тилашга; ранжу беморликка; балога; жангу жадалга; қон тўкишга; фитнага; очликка; омонлик топишга; кофирликка ва ёлғонга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх