Тушда темир буйинбог ёки занжир курса нима булади

ТEМИР БЎЙИНБОҒ ЁКИ ЗАНЖИР (ҒУЛ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ғул динсизликдир, унга мойиллик ноҳақликдир. Агар тушида бўйнида ғул борлигини кўрса, иймонсиз ўлишига далилдир. Агар бўйнидаги ғул итнинг бўйинбоғига айланганини кўрса, мунофиқ бўлишига далилдир. Агар тушида бўйнида ғул ва оёғида занжир кўрса, аслида динсиз бўлиб, зоҳирда мусулмонлик даъво қилишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида қўлларида ғул борлигини кўрса, бахиллигига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Ва яҳудийлар дерлар: Аллоҳнинг қўли боғлиқдур. Уларнинг қўллари боғлансин ва лаънат бўлсин уларга шу сўзлари учун (Моида сураси, 64-оят).
Бу ерда ғулдан мурод бахилликдир.

Ибн Аббос (раз.а.) таъбирчиларнинг сўзларини келтиришича, яхши одам тушида бўйнида ғул борлигини кўрса, ёмон ишдан қўл тортишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх