Тушда остона курса нима булади

ОСТОНА Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, уйининг остонаси баланд бўлиб қолганини кўрса, баландлигига доир молу неъмат топади. Агар остонасининг йиқилганини кўрса, қадру эътибори кетади ва одамлар назарида хор бўлади. Агар уйи остонасидан ёмғир суви каби мусаффо сув ёғаётганини кўрса, шунга лойиқ молу неъмат ҳосил бўлади. Остонасидан илон ва чаёнлар тушаётганини кўрса, подшохдан ёки бирор улуғ кишидан унга ғаму қайғу етади.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, хона остонаси устига йиқилганини ва унинг остида қолганини кўрса, ўлим хавфи етишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Шунда Аллоҳ улар (қурган макр) биноларини пойдеворлари билан қўпориб ташлади, бас, том ўзларининг устига қулади ва уларга ўзлари сезмаган (кутмаган) тарафдан азоб келди (Наҳл сураси, 26-оят). Остонаси рангли ва нақшланганини кўрса, дунё зийнати ва оройиши билан машғул бўлишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх