Тушда султон курса нима булади

СУЛТОН (СУЛТОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича тушида султон бирор саройга, масжидга, шаҳарга ёки қишлоққа кириб келганини кўрса, ўша ерга ранж ва мусибат етишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Аниқки, подшоҳлар қачон бирор қишлоққа (бостириб) кирсалар уни вайрон этурлар. . . (Намл сураси, 34-оят).


Агар тушида султон устидан ғалаба қилганини кўрса, ҳожати раво бўлиши ва мақсадига етишига далилдир. Агар султон унинг ўнг қўлини кесиб юборганини кўрса, унга қасам ичиришларига далилдир. Агар султон тахтидан қулаганини ёки тахти синганини, от тепиб юборганини, қиличи синганини ёки сигир сузиб юбориб, уни мажруҳ қилганини кўрса, буларнинг ҳаммаси унинг мамлакати завол топишига далилдир. Агар адолатли султонни кўрса, унинг адолатига яраша шараф ва улуғлик топишига далилдир. Агар султоннинг катта гилам ёки палос ёйганини кўрса, дунё мулки унга бўлиши ва узоқ умр кўришига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар султон ўз ишларининг яхши эканини кўрса умри ва улуғлиги зиёда бўлишига далилдир. Агар ўлган султонни очиқ юзли ва шод кўрса, у билан сўзлашса, ишлари яхши бўлиши ва тўхтаб қолган ишларининг юришиб кетишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх