Тушда водий, серсув жой курса нима булади

ВОДИЙ (РУДБОР) Рудбор деб водий (серсув жой)ни айтадилар. Тушида водийга тушиб қолганини кўрса, ғаму андуҳга гирифтор бўлишига далилдир.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, водийдан чиқиб кетганини кўрса, ғаму андуҳдан қутилишини билдиради.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушдаги водий Ҳажни билдиради.

Аллоҳ таъоло айтади: Эй, Раббимиз! Мен зурриётимдан (бир қисмини — ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. . . (Иброҳим сураси, 37-оят).

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушдаги водий шеър айтишга далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Шоирларга йўлдан озганлар эргашурлар. Уларнинг ҳар водийда (мавзуда) дайдишларини кўрмадингизми?! (Шуаро сураси, 224 —225-оятлар).

ИЗОҲ: Бу оятлардаги шоирлардан мурод ўша даврдаги ёмон ниятли, лаганбардор, ёлғон тўқувчи маддоҳ шоирлардир. Аммо яхши шоирлар тўғрисида Муҳаммад алайҳиссаломдан қатор ҳадислар борки, уларда шеър ҳикматдан холи бўлмаслиги, шоирлар ўз қаламлари билан қилич қилаолмайдиган ишларни бажаришлари мумкинлиги ва бошқа фазилатларини баён қилганлар.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх