Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир.
Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир. Агар сўфий бўлмаса, сочини узунлигига қараб ғаму андуҳ бўлади. Тушида сочидан бирозини қирқиб, ташлаб юборганини кўрса, ғаму андуҳ ундан йўқ бўлишига далилдир.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида Ҳаж мавсумида сочини олдирганини кўрса, динининг созлиги ва гуноҳларининг каффоратига далилдир. Агар бу тушни ҳаром ойлар, яъни ражаб, зул-ҳижжа, зул-қаъда ва муҳаррамда кўрса, карзидан узилиши ва ғамдан қутилишига далилдир. Агар сочини тўлиқ қирдирганин кўрса, айтилган нарсалар кўпроқ бўлишига далилдир.

Агар туш эгаси амирнинг хотини бўлса ва сочини олдирганини кўрса, эри ёки ҳоким ўлишига далилдир.
Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, подшоҳ ўз сочини ўсганини кўрса, лашкарга далил бўлади. Агар халқ кўрса, ғаму андуҳга далил бўлади. Бадан жунларининг кўплиги ҳам ғаму андуҳни билдиради. Агар сочларини осилган ҳолда кўрса, ота-онаси ёки бир улуғ одам сабабли етадиган ғаму андуҳга далилдир. Бошини кал ҳолда кўрса, айш ва шодликнинг зиёда бўлишига далилдир.


Тушида алавийлар (Алийпарастлар) каби бошида иккита кокили борлигини кўрса, улуғлик топиши ва яхши номга эга бўлишига далилдир. Тушида сочларини юлаётганини кўрса, унинг одамлари молларини талон қилишига далилдир. Тушида сочларини тараётганини кўрса, ўз ишларида қодир бўлиши ва фойда топишига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида қўлтиқ ёки човдаги юнгларни қирганини кўрса, динининг созлигига далилдир.
Қўлтиқ юнгини тозалаш мол ва мурод топишига далилдир. Қўлтиқ юнгини тозаламаслик муруввацизликни билдиради. Тушида кўкрагида юнг борлигини кўрса, карз тўплашига далилдир. Бадандаги юнг мол қарзи эканини билдиради. Агар тушида баданидаги юнгни туширганини кўрса, молига нуқсон етишини билдиради. Агар бу киши камбағал бўлса, қарздан кутилиши ва ғаму андухдан шодликка чиқишига далилдир.

Исмоил Апгас (р.а.)нинг айтишича, тушида сочи ёки соқолидан бирози тўкилиб кетганини кўрса, агар бой бўлса, молига нуқсон етади, камбағал бўлса, бой бўлишига, агар қарздор бўлса, қарзидан узилишига, бемор бўлса, шифо топишига далилдир.

Агар ўнг томонидаги сочи шарққа, чап томондаги сочи ғарбга қараб кетганини кўрса, унинг икки ўғли бўлиб, номи шарқ ва ғарбга ёйилишига далилдир.

Ҳофиз Муаббир (р.а.)нинг айтишича, тушида сочларини жингалак ҳолда кўрса, унинг бидъати ва хорлигига далилдир.
Агар жоҳил одам бу тушни кўрса, неъмат ва иззатни билдиради.

Тушида соч ёки соқолини юлганини кўрса, омонатни ўз жойига қўйишига далилдир. Тушдаги човидаги юнглари узун эканини кўрса, унга зиён етишига далилдир. Тушда сочнинг узун бўлиши аёллар учун яхширокдир. Тушида човидаги юнгларни қирганини кўрса, динига нуқсон етишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги соч ва уни қириш беш нарсага далилдир: Ҳаж қилишга; сафар қилишга; иззат ва обрўга; омонатликка; давлатга.

Агар туш кўрувчига сочни қирдириб юриш одат бўлса, яхши ёки ёмонлиги енгил бўлади.
СОҚОЛ (РИШ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги соқол одамлар учун зийнат ва оила созлигидир. Қадисда келишича, Хақ субҳонаҳу ва таъолонинг икки фариштаси бўлиб, улар қуйидаги тасбеҳни айтадилар: Субҳона ман зуййина-р-рижола бил-лаҳйи ва-н-нисоа би-з-зовойиб. Яъни: Покдир ул Аллоҳким, эркакларни соқол, аёлларни соч билан зийнатлади.

Тушида соқолининг узайиб қолганини кўрса, эркаклик ишлари соз бўлишини билдиради, бироқ узунлиги киндикдан ўтиб кетган бўлса, ғаму андуҳга далил бўлади. Тушида соқолига тирноқлари билан оро бераётганини кўрса, беморлик тортишига далилдир. Тушида соқолини бўяётганини кўрса, ўз аҳволини яширмай, одамларга очиқ кўрсатишига далилдир. Тушида соқолини ерда судраётганини кўрса, ажали яқин қолганига далилдир. Тушида соқоли кесилганини кўрса, моли ва обрўйига зиён етишига далилдир. Тушида соқоли оқарганини кўрса, чидам ва сокинлиги зиёда бўлишини билдиради, бироқ ғамгин бўлади.

Тушида соқолини тиши билан қирқаётганини кўрса, оила аъзоларига зиён етишига далилдир. Тушида соқоли касаллик туфайли тўкилиб кетганини кўрса фожиали ўлимдан хавф борлигига ва обрўйи тўкилишига далилдир. Тушида соқолини тараётганини, унга ҳидли нарсалардан ёки гулобдан сепаётганини кўрса, одамлар раҳмат айтадиган бир иш қилишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида соқоли ўсиб кетганини, ҳатто киндигидан пастгача тушганини кўрса, мол топишига далилдир. Тушида қўлини соқолига урганини, унинг бир парчаси қўлида қолганини ва уни ерга отиб юборганини қўрса, моли қўлидан кетишига далилдир. Борди-ю, ўша парча соқолни бирор нарсага қўйиб, асраганини кўрса молини асрашига далилдир. Тушида соқоли кичик ва калта эканини кўрса, қарздор бўлса, қарзидан қутилишини билдиради, ғамгин бўлса, ғамдан озод бўлишига далилдир. Соқоли ергача тушганини кўрса, ўлимига далилдир. Тушида соқоли ифлос бўлганини кўрса, обрўйи бирданига кетишини билдиради. Тушида соқолидаги оқ тукларни юлаётганини кўрса, Пайғамбар (с.а.в.)нинг суннатларига қарши иш қилишини билдиради.

Исмоил Ашъас (р.а.) айтадики, тушида Хаж мавсумида ҳарамда унинг сочларини олаётганларини кўрса, қарзидан қутилиб, ғамдан халос бўлишини билдиради. Тушида сочи ва соқолини бирданига қирдирганини кўрса, ҳурмат ва обрўйи бирдан кетишига далилдир. Тушида соқоли бесабаб оз-оздан тўкилиб, нуқсони зоҳир бўлаётганини кўрса, ранжу кулфатдан шодликка етишини билдиради. Соқоли бутунлай оқариб кетганини туш кўрса, ҳурматига бироз нуқсон етишини билдиради.

Аёл киши тушида соқоли борлигини кўрса, ғамгин бўлиши ва бир иш қилиб, ундан расволик етишини билдиради. Эркак киши тушида унга соқол чиққанини кўрса, ҳечқачон фарзанд кўрмаслигини билдиради.

Балоғатга етмаган бола ўзида соқол борлигини кўрса, ғаму қайғуга мубтало бўлишига далилдир. Тушида бир кишининг соқолидан тутиб, судраётганини кўрса, у киши бунинг молини мерос сифатида тортиб олишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги соқол ўн нарсани билдиради: савдони; иззат ва обрўни; мартабани; ҳайбатни; мурувватни; яхшиликни; уйланишни; молни; фарзандни; азиз бўлишни.

Тушда соқол олдириш ҳожилар ва муҳбусларга яхшидир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх