Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз чиққанини кўрса, заҳмат оз бўлишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида қандайдир олим киши унинг томирини очганини, қон кўп келганини ва қонни бир жойга қўйганини кўрса, бемор бўлиши ва молини беморлик йўлида харж қилишини билдиради.

Исмоил Апгас (р.а.) айтадики, тушида ўнг қўлидан қон олдирганини кўрса, молининг зиёда бўлишини билдиради. Чап қўлидан қон олдирганини туш кўрса, молининг ва дўстларининг кўпайишини билдиради. Агар таниш киши ундан қон олганини кўрса, хотини ҳомиладор бўлмаса, ҳомиладор бўлишига, бордию ҳомиладор бўлса, қиз туғилишига далил бўлади.


Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида томир очтирганини ва қон кўп чиққанини кўрса, унга ҳақ сўз айтишларига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда қон олдириш тўрт нарсани билдиради; ишнинг эришишини; сафарни; ҳусуматни; молда шериклик қилишини.
Тушида томир очтирганини, бироқ қон чиқмаганини кўрса, хусуматга далилдир. Агар қон чиққанини ва баданида қон қолмаганини туш кўрса, бу ҳам хусуматга далилдир. Тушида жароҳати туфайли қонга булғанганини кўрса, унга бирор заҳмат етишини билдиради.
Таъбирчиларнинг фикрларича, тушда қон олдириш, агар қон олдирувчи яхши киши бўлса, шодлик ва хуррамликка етишишни билдиради, ёмон одам бўлса, ёмонлик ва ярамасликни билдиради.

ҚОН ОЛМОҚ (ҲИЖОМАТ КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида бир нотаниш қон олувчи бир нотаниш жойда ундан қон олаётганини кўрса, бўйнига бир омонатни олишига далилдир. Агар қон олувчи ўзининг дўсти эканини кўрса, омонатни унга топшириш, душман шарридан омон бўлиши, ғамдан шодликка чиқишига далилдир. Агар ёш одам бу тушни кўрса, шу таъбирни билдиради, борди-ю қари бўлса, эътибор топишига далилдир.
Кирмоний (р.а.) айтадики, агар қари одамдан қон олганини кўрса, ишлари яхши бўлишига далилдир. Агар подшохдан қон олганини кўрса, подшоҳнинг яқинларидан бўлишига далилдир.

Агар қон олса-ю, бироқ қон чиқмаса, хотини ундан бахтсиз жудо бўлади ёки унга талоқ беради ёхуд ўлишига далилдир.
Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, кекса қон олувчи туш кўрувчининг бахти бўлади, ёш қон олувчи душманни билдиради. Агар туш кўрувчи илм соҳиби бўлса муфтий ёки подшоҳнинг дабири бўлишига далилдир. Агар туш кўрувчи ўқимаган одам бўлса қарзга ғарқ бўлишига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда қон олмоқ етти нарсага далилдир: омонатга; шартлашмоққа; мартаба топмоққа; иззат ва улуғликка; амалга; Пайғамбар алайҳиссалом суннатига; агар амалдор бўлса, амалдан тушишига.

Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, қон олувчи ёш бўлса харжларни ҳисобловчи, нарсаларни ўлчовчи кишига далил бўлиб, одамларнинг ишлари у орқали юришади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда кулон курса нима булади

ҚУЛОН (ХАРГУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида қулонни қўлга киритганини кўрса, бирорта бойликни қўлга киритишига далил бўлади. Агар қулонга ўтирганини ва қулон мутеъ эканини туш кўрса, осий ва гуноҳкор бўлишига далилдир. Тушида қулон...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...

Тушда хадя килмок курса нима булади

ҲАДЯ (АТО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга бирор нарсани ҳадя қилганини кўрса, таъбирчи ундан берилган ҳадя қандай хил эканини, олтинми-кумушми ёки либосми, ҳадя қилувчи танишми ёки нотанишми, эркакми ёки аёлми, бу ҳакда сўраши,...



Фикр қўшиш

Наверх