Тушда кулон курса нима булади

ҚУЛОН (ХАРГУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида қулонни қўлга киритганини кўрса, бирорта бойликни қўлга киритишига далил бўлади. Агар қулонга ўтирганини ва қулон мутеъ эканини туш кўрса, осий ва гуноҳкор бўлишига далилдир. Тушида қулон у билан жангу жадал қилаётганини кўрса, унга етадиган қийинчилик ва ранжга далилдир. Агар қулонни овда тутиб олганини туш кўрса, хайру манфаатга далилдир. Агар икки қулоннинг ўзаро урушаётганларини туш кўрса, икки фосиқ кишининг у сабабли бир-бири билан жанг қилишларига далилдир. Агар қулонни ўз уйига олиб келганини туш кўрса, бир фосиқ кишини уйига олиб келишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушдаги қулон — жоҳил ва аҳмоқ, илми ва фаҳми йўқ одам бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Улар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар (янада) адашганроқдир-лар. Ана ўшалар ғофиллардир (Аъроф сураси, 179-оят).
Агар тушида кулон гўтнти еяётган бўлса, кўп мол топишига далил бўлади. Агар қулонга минганини сўнг йиқилиб тушганини туш кўрса, бирор ишни талаб қилишига, бироқ етолмаслигига далилдир. Тушида кўр қулонга минганини кўрса, ҳисобсиз молга эга эканини билдиради.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушда қулоннинг териси ва гўштини кўриш мол ва иззат-обрў бўлади. Агар тушида қулоннинг миясига эега эканлигини кўрса, минг дирам топишига ёки бир улуғ одам билан суҳбат қуруб, хайру манфаат топишига далилдир. Агар қулоннинг бошини еяётганини туш кўрса, кўп ибодат қилиши ва дин йўлини тутишини билдиради. Тушида қулоннинг ўзидан қочиб кетаётганини кўрса, мусулмонлардан узоқлашиш йўлини излаётганини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда коракарга курса нима булади

ҚОРАҚАРҒА (ЗОҒ) Ибн Сириннинг айтадики, тушдаги қарға фосиқ, дини бузуқ ҳамда ишларда ёлғон гапирувчи кишига далилдир. Тушида қарғани тутиб олганини ёки биров унга берганини кўрса, юқорида айтилган сифатли кчши билан учрашуви ва ёмон ишларга мойил...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда куй курса нима булади

ҚЎЙ (ГЎСПАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қўй ҳарбий ўлжани билдиради. Тушида қўйларни ўтлатиб юрганини кўрса, бир гуруҳ устидан улуғлик ва раҳбарлик топишига далилдир. Қўйларнинг баъзиси оқ, баъзиси қора эканини кўрса, ўша гуруҳнинг...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...

Тушда хайвонлар курса нима булади

ҲАЙВОНЛАР (ЧАҲОРПОЙ) — Ибн Сирин (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида ҳайвонни тутиб олса, бу ҳайвон унга муте ва фармонбардор бўлса, ўша тутиб олган ҳайвоннинг қимматига қараб, бир саҳройи кишидан фойда топишига далилдир. Агар тушида ёввойи ҳайвонлар...



Фикр қўшиш

Наверх