Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига далилдир, бироқ унинг равшанлик миқдорига боғлиқ, подшоҳликка лойиқ бўлмаса, демак ўз қадру мартабаси доирасида улуғлик ва шон-шавкатга етишади. Қуёш билан жанг қилаётганини кўрса, подшоҳ у билан уруш ва жанжал қилади. Қуёш ўрнига ой жойлашиб олганини кўрса, подшоҳ бўлиши, мамлакат унинг қўлида қарор топишига далил бўлади.

Қуёш нурини йиғиб олса, улуғ подшоҳ мулкини олади. Қуёшни тутиб олса, бироқ осмонда бўлмаса, нур ва равшанлик бўлмаса, бироқ қора ва хира ҳам бўлмаса, демак ғамлардан озод бўлишига далолат қилади. Қуёшни хира ва бенур кўрса, яна у ўз жойида ҳам бўлмаса, подшоҳ ишларда унга муҳтож бўлади.


Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, қуёш тушда улуғ подшоҳ, Ой унинг вазири, Зуҳра подшоҳнинг хотини, Уторуд подшоҳ дабири, Миррих подшоҳнинг паҳлавони, юлдузлар эса унинг аскарларидир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, Қуёш тушда — ота, Ой эса — она, бошқа юлдузлар эса — фарзанларидир. Чунончи, Хақ таъоло Қиссаи Юсуфда айтади: Эсланг, Ю суф (ўз) отаси (Яъқуб)га деди: Эй, отажон! Мен (тушимда) ўн битта юлдуз, қуёш ва ойнинг менга сажда қилган ҳолларида кўрдим (Юсуф сураси, 4-оят). Қуёш ва Ойдаги ҳар бир нуқсон ё зиёдалик ота-она ва ака-укаларга тааллуқлидир.

Қуёшнинг равшан ва покиза чиққанини ва унинг уйига нур сочганинг кўрса, ўз қариндошларидан хотин олишига далилдир.

Агар булут ё бошқа нарсалар қуёшни тўсиб қўйганини кўрса, подшоҳ зарар топишига, аҳволи ёмон бўлишига далилдир. Қуёшнинг хираликдан равшанликка чиққанини кўрса, подшоҳ бемор бўлишига далилдир, лекин тез тузалади. Агар қуёш четида арқон ва ип осилиб турганини ва ўша ипга осилаётганини кўрса, подшоҳдан унга мадад ва куч етишига, агар ип узилиб, ўзи йиқилиб кетганини кўрса, улуғлик ва мартабасидан тушишига да-лолат қилади. Агар Қуёш ё Ойга сажда қилаётганини кўрса, унда гуноҳ ёки хато содир бўлади. Қуёш, Ой ва бошқа юлдузларнинг бир ерга тўпланганини ва уларнинг нурини олганини кўрса, жумла жаҳон подшоҳлигини олишига ёки жумла жаҳон подшоҳлари унга муте бўлишига далилдир. Агар Қуёш, Ой ва барча юлдузларни олганини, бироқ улар нурсиз ва хира эканини кўрса, туш кўрувчининг халок бўлишига (хусусан, у золим ва ситамгар бўлса) далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, Қуёш ўртасида қора доғ кўрса, подшоҳнинг мулк учун дили машғул эканига далилдир. Агар иккита қуёш ўзаро жанг қилаётганини кўрса, икки подшоҳ орасига жанг ва хусумат тушишига далилдир. Қуёшнинг ерга тушганини ва унда нур йўқлигини кўрса, ўша диёр подшоҳи ишдан кетади ва мамлакатдан бебаҳра қолади. Қуёшни қўлида тутиб турганини ва у қора эканини кўрса, подшоҳга катта ғам етади ва бу ғамдан унга ҳам тегади. Қуёшнинг бирорта тешикка кириб, кўзга кўринмай кетганини кўрса, подшоҳнинг бу дунёдан кетишига ва оммаи халққа эса ғам етишига далилдир. Агар булут Қуёш ва юлдузларни тўсиб қўйганини кўрса, подшоҳ ва унинг лашкари душмандан зарба ейишига далилдир. Қуёшга топинаётганини кўрса, улуғ подшоҳга яқин бўлишига далолат қилади.

Исмоил Апгас (р.а.) айтади: Биров фалакка минса, аввал юзини Қуёшга қаратиб, сўнг ундан юз ўгирса, у аввал кофир бўлиб, сўнг мусулмонга айланади, оқибат кофир бўлади. Қуёш билан гаплашганини кўрса, подшоҳдан улуғлик, шавкатлилик ва ҳашамат топади.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишларича, Қуёшни кўриш саккиз нарсага далолат қилади: халифага; улуғ султонга; раисга; улуғ амалдорга; подшоҳ адолатига; халқ манфаатига; эркак учун хотинга, хотин учун эркакка; яхши ва соз ишга. Яна унинг айтишича, кимки Қуёшга сажда қилса, султон уни ардоқлашига, ўзига яқин қилишига, ишлари юқорилашига дадил бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда коракарга курса нима булади

ҚОРАҚАРҒА (ЗОҒ) Ибн Сириннинг айтадики, тушдаги қарға фосиқ, дини бузуқ ҳамда ишларда ёлғон гапирувчи кишига далилдир. Тушида қарғани тутиб олганини ёки биров унга берганини кўрса, юқорида айтилган сифатли кчши билан учрашуви ва ёмон ишларга мойил...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда кулон курса нима булади

ҚУЛОН (ХАРГУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида қулонни қўлга киритганини кўрса, бирорта бойликни қўлга киритишига далил бўлади. Агар қулонга ўтирганини ва қулон мутеъ эканини туш кўрса, осий ва гуноҳкор бўлишига далилдир. Тушида қулон...

Тушда курол курса нима булади

ҚУРОЛ (СИЛОҲ) — Билгинки, силоҳ араб тилида жанг қуролидир ва у қувват, улуғлик ва давлатга далилдир. Агар қуролланганини ва қуроллилар гуруҳи ичида бегона эканини кўрса, аёллар гуруҳи унга таъна тошларини отишларига далилдир, бироқ унга зарар...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх