Тушда курол курса нима булади

ҚУРОЛ (СИЛОҲ) — Билгинки, силоҳ араб тилида жанг қуролидир ва у қувват, улуғлик ва давлатга далилдир. Агар қуролланганини ва қуроллилар гуруҳи ичида бегона эканини кўрса, аёллар гуруҳи унга таъна тошларини отишларига далилдир, бироқ унга зарар етқизолмайдилар. Агар ўша гуруҳ таниш эканини кўрса, душманлардан ёқимсиз бир ҳол унга етишига далилдир.


Кирмонийнинг айтишича, агар ўзини қуролланган ҳолда нотаниш бир қавм ичида кўрса ва ўша гуруҳ кексалардан иборат бўлса, унинг дўстлари ва танишларига далил бўлади. Агар ёшлар бўлса, душманларига далил бўлади. Агар қурол билан бирга камон ва ўқи (тир) ёки бошқа нарсаси борлиги кўрса, давлат ва иззат эгаси бўлишига далилдир. Агар жанг қуролларини йўқотиб қўйганини кўрса, улуғлигига нуқсон етишини билдиради.
Агар бир киши билан жанг қилаётганини ва унга ўқ отиб, ярадор қилганини кўрса, бирор киши билан жанг қилишига далилдир.

Жобир Мағрибийнинг айтишича, бир киши уни ярадор қилганини кўрса, бироқ ким эканини билмаса зарар етишига далилдир. Агар ўша ярада йиринг йиғилганини кўрса, ўша йиринг миқдорича мол йиғишига далилдир. Агар ярадор қилганда ўқ унинг гўшт ва суягидан ўтганини кўрса, ўша кишидан молу неъмат топишига далилдир. Агар жангда бир кишининг қўлини кесиб ташлаганини кўрса, ўша кишига қаттиқ сўз айтиши ва орада жудолик юз беришига далилдир. Агар бировнинг бошини узиб юборганини кўрса, унинг молини тортиб олишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қурол олти нарсани билдиради: қувватни; улуғликни; давлатни; амални; раёсатни; ҳимояни.
Тушдаги қуролсоз адолатли улуғ подшохдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда куй курса нима булади

ҚЎЙ (ГЎСПАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қўй ҳарбий ўлжани билдиради. Тушида қўйларни ўтлатиб юрганини кўрса, бир гуруҳ устидан улуғлик ва раҳбарлик топишига далилдир. Қўйларнинг баъзиси оқ, баъзиси қора эканини кўрса, ўша гуруҳнинг...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...

Тушда хаво курса нима булади

ҲАВО (ҲАВО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида ҳавонинг равшан ва софлигини кўрса, ўша диёр одамларининг тандуруст, маишати яхши, роҳатда бўлишига, уламо ва ҳикмат аҳлининг эса давлат ва иқболи зиёда бўлишига далилдир. Агар ҳавонинг қоронғи ва...

Тушда хадя килмок курса нима булади

ҲАДЯ (АТО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга бирор нарсани ҳадя қилганини кўрса, таъбирчи ундан берилган ҳадя қандай хил эканини, олтинми-кумушми ёки либосми, ҳадя қилувчи танишми ёки нотанишми, эркакми ёки аёлми, бу ҳакда сўраши,...

Тушда хаммом курса нима булади

ҲАММОМ (ГАРМОБА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ҳаммом ғаму андуҳ бўлади. Ҳаммомда ювиниш шодликни билдиради. Илиқ сув яхши ва кучли қайнаган сув ёмон бўлади. Тушида ҳаммомга борганини, унда ғусл қилганини ва тоза бўлиб ювинганини кўрса,...



Фикр қўшиш

Наверх