Тушда хаммом курса нима булади

ҲАММОМ (ГАРМОБА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ҳаммом ғаму андуҳ бўлади. Ҳаммомда ювиниш шодликни билдиради. Илиқ сув яхши ва кучли қайнаган сув ёмон бўлади. Тушида ҳаммомга борганини, унда ғусл қилганини ва тоза бўлиб ювинганини кўрса, ранж ва андишадан қутилишини билдиради. Тушида ҳаммомга борганини, бироқ ювинмаганини кўрса, аёллар туфайли юрагига етадиган ғам ва андуҳга далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ҳаммомга борганини, баданига оҳак суртганини ва тоза ювинганини кўрса, қўрқуви бўлса, қутилиши, ғамгин бўлса, шод бўлиши, бемор бўлса, шифо топиши, қарздор бўлса, қутилишига далилдир. Тушида ўзига оҳак суртганини, бироқ ювинмаганини кўрса, иши охирига етмаслигига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида ҳаммомга бориб, қўлини, юзини, бошини ва баданини ювиб, ҳаммомдан чиққанини кўрса, ғамдан чиқишига далилдир. Тушида кўчада ёки уйида ҳаммом борлигини кўрса, ўша жойда бузуқ аёл пайдо бўлишига далилдир. Тушида ювинишига эҳтиёж бўлмагани ҳолда ҳаммомга тушганини кўрса, ғамгин ва қарздор бўлишига далилдир. Тушида ҳаммомда кийимини ўғри уриб кетганини ва яланғоч қолганини кўрса, бирор иш сабабли ғамгин ва расво бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда ҳаммомни кўриш олти нарсани билдиради: аёлни; ғаму андуҳни; динни; нобакорликни; дўстни; қарзни.
Тушдаги ҳаммомчи — аёлни билдиради. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, уй хожасига далилдир.
Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ҳаммомчилик қилаётганини кўрса, эркак бўлса, бадавлат аёлга уйланиши ва аёлнинг ишлари билан машғул бўлишига далилдир. Агар аёл киши бўлса, айтилган сифатга эга эрга тегишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда курбон килиш курса нима булади

ҚУРБОН ҚИЛИШ (ҚУРБОН КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида мол ёки қўйни қурбон қилганини кўрса, агар қул бўлса, озод бўлиши, бало ва заҳматга гирифтор бўлса, шифо топишига, банди бўлса, озод бўлишига камбағал бўлса, бой бўлишига,...

Тушда куй курса нима булади

ҚЎЙ (ГЎСПАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қўй ҳарбий ўлжани билдиради. Тушида қўйларни ўтлатиб юрганини кўрса, бир гуруҳ устидан улуғлик ва раҳбарлик топишига далилдир. Қўйларнинг баъзиси оқ, баъзиси қора эканини кўрса, ўша гуруҳнинг...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...

Тушда кул ва юзни ювмок курса нима булади

ҚЎЛ ВА ЮЗНИ ЮВМОҚ (ДАСТУ РЎЙ ШЎСТАН) Ибн Си-рин (р.а.) айтадики, тушида қўл ва юзини тиниқ сув билан ю вганини кўрса, ғамдан қутилишига, агар бемор бўлса, шифо топишига, қарздор бўлса, қарздан қутилишига далилдир. Тушида қўлу юзини ювмай намоз...

Тушда хадя килмок курса нима булади

ҲАДЯ (АТО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга бирор нарсани ҳадя қилганини кўрса, таъбирчи ундан берилган ҳадя қандай хил эканини, олтинми-кумушми ёки либосми, ҳадя қилувчи танишми ёки нотанишми, эркакми ёки аёлми, бу ҳакда сўраши,...



Фикр қўшиш

Наверх