Тушда курбон килиш курса нима булади

ҚУРБОН ҚИЛИШ (ҚУРБОН КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида мол ёки қўйни қурбон қилганини кўрса, агар қул бўлса, озод бўлиши, бало ва заҳматга гирифтор бўлса, шифо топишига, банди бўлса, озод бўлишига камбағал бўлса, бой бўлишига, хавфда бўлса, омон бўлишига, қарздор бўлса, қутилишига, Ҳаж қилмаган бўлса, Ҳаж қилишига далилдир.


Агар тушида одамларнинг қурбон қилиш учун далага кетганларини кўрса, қўрқадиган нарсаларидан озод бўлишларига, маҳбус бўлсалар, озод бўлишларига, очлик ва тангликда бўлсалар, фаровонликка чиқишларига далилдир. Хусусан, бу туш қурбон ҳайити арафасида бўлса, таъбири тезроқ юзага чиқади.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида қурбонлик гўштни одамларга тақсимлаб бераётганини кўрса, бир улуғ одам ўша ерда ўлишига ва молини бўлиб олишларига далилдир. Агар гўштни ўғирлаб кетганини кўрса, Худойи таъолога ёлғон сўзлашига-далилдир. Тушдаги қурбонлик башорат бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: Яна, Биз унга солиҳлардан (бўлғуси) пайғамбар Ишоқнинг хушхабарини бердик (Вас-саффот сураси, 112-оят).
Агар туш кўрувчи аёл ҳомиладор бўлса, солиҳ фарзанд туғади.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қурбонлик тўрт нарсага далилдир: қўрқувдан қутилишга; мақсад ва ҳожатларнинг юзага чиқишига; хайру баракатга; очлик ва тангликдан қутилишга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда Куръон укиш курса нима булади

ҚУРъОН ЎҚИШ (ҚУРЪОН ХОНДАН) Тушда Қуръон ўқиш ҳокимга далилдир. Агар тушда раҳмат оятини ўқиганини кўрса, Қақ таъолодан башорат бўлиб, туш кўрувчи яхшиликлар қилиши ва Ҳақ таъоло шукрини жойига қўйиши керак. Агар тушида азоб оятини ўқиётганини...

Тушда куш курса нима булади

ҚУШ (МУРҒ) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қуш қанчалик катта бўлса, излаган ишдаги ҳиммати шунга улуғроқ бўлади. Тушида кўпинча қушлар бир ерга тўпланиб, қий-чув қилаётганини кўрса, ўша жойдаги одамларга ғам ва мусибат етишига далилдир....

Тушда куй курса нима булади

ҚЎЙ (ГЎСПАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қўй ҳарбий ўлжани билдиради. Тушида қўйларни ўтлатиб юрганини кўрса, бир гуруҳ устидан улуғлик ва раҳбарлик топишига далилдир. Қўйларнинг баъзиси оқ, баъзиси қора эканини кўрса, ўша гуруҳнинг...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...

Тушда хадя килмок курса нима булади

ҲАДЯ (АТО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга бирор нарсани ҳадя қилганини кўрса, таъбирчи ундан берилган ҳадя қандай хил эканини, олтинми-кумушми ёки либосми, ҳадя қилувчи танишми ёки нотанишми, эркакми ёки аёлми, бу ҳакда сўраши,...



Фикр қўшиш

Наверх