Тушда куш курса нима булади

ҚУШ (МУРҒ) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қуш қанчалик катта бўлса, излаган ишдаги ҳиммати шунга улуғроқ бўлади. Тушида кўпинча қушлар бир ерга тўпланиб, қий-чув қилаётганини кўрса, ўша жойдаги одамларга ғам ва мусибат етишига далилдир. Агар қуш тухумини топганини кўрса, оиласида фарзанд тугилишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида қуш ўзи билан сўзлашганини кўрса, ишлари юқори даражага кўтарилишини билдиради. Агар қуш ўзининг қўлида ўлиб қолганини кўрса, гамгин бўлишини билдиради. Агар қушнинг орқасига юк қўйганини кўрса, ўша қуш кимга мансуб бўлса, ўша одамга зиён етишига далилдир. Агар қуш унинг баданидан бир парча гўштни узиб олганини кўрса, молини зўрлик билан тортиб олишларига далилдир. Агар ўз баданидан бир парча гўштни узиб, қушнинг олдига ташлаганини кўрса, ўз молидан бировга нимадир беришига далилдир. Агар тушида бир қуш гўштли бир суякни унинг олдига келтириб ташлаганини кўрса, мол топишига далилдир.

Исмоил Апғас (р.а.)нинг айтишича, тушда ҳар хил қушлар бир шаҳарга тўпланганларини кўрса, бегона лашкар пгу ерга киришига далилдир. Агар қуш унинг кўзларини ўйиб олганини кўрса, унинг динига кимдандир нуқсон етишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда курол курса нима булади

ҚУРОЛ (СИЛОҲ) — Билгинки, силоҳ араб тилида жанг қуролидир ва у қувват, улуғлик ва давлатга далилдир. Агар қуролланганини ва қуроллилар гуруҳи ичида бегона эканини кўрса, аёллар гуруҳи унга таъна тошларини отишларига далилдир, бироқ унга зарар...

Тушда куй курса нима булади

ҚЎЙ (ГЎСПАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қўй ҳарбий ўлжани билдиради. Тушида қўйларни ўтлатиб юрганини кўрса, бир гуруҳ устидан улуғлик ва раҳбарлик топишига далилдир. Қўйларнинг баъзиси оқ, баъзиси қора эканини кўрса, ўша гуруҳнинг...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...

Тушда хадя килмок курса нима булади

ҲАДЯ (АТО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга бирор нарсани ҳадя қилганини кўрса, таъбирчи ундан берилган ҳадя қандай хил эканини, олтинми-кумушми ёки либосми, ҳадя қилувчи танишми ёки нотанишми, эркакми ёки аёлми, бу ҳакда сўраши,...

Тушда хасса, асо курса нима булади

ҲАССА (АСО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ҳасса улуғ ва қадрли кишидир. Агар тушида ҳассаси борлигини ёки биров унга берганини кўрса, унга улуғ бир кишидан қадр ва иззат етишига далилдир. Агар ҳассаси йўқолиб қолганини кўрса, таъбири бунинг...



Фикрлар 2

Азиза
Тушда қуш химоя қилса нима булади?

Тушда қуш химоя қилса нима булади?
12 ноября 2020 19:44

Нилу
Тушда кушга айланаётганини курса нима булади?
4 марта 2021 18:50

Фикр қўшиш

Наверх