Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука, опа-сингиллари ундан юз ўгиришини билдиради.

Тушида ҳар икки қўлининг кесилганини ва ерда ётганини кўрса, ака-ука ва опа-сингиллари ундан тирикликда жудо бўлишларини билдиради. Агар икки қўлини сийнасига қўйиб турганини туш кўрса, дўстлари учун ғам ейишини билдиради. Тушида бир гурух, одамлар ичида турганини ва улар қарсак чалаётганларини кўрса, ўша ердан келин олишини билдиради. Тушида ўзи ёлғиз қарсак чалаётганини ва хурсандчилик қилаётганини кўрса, ғаму андуҳ етишига далилдир. Тушида қози ёки султон унинг ўнг қўлини кесганини кўрса, Ибн Сирин (р.а.) қавли бўйича, акаси ёки укаси, опаси ёки синглисининг ёхуд фарзандининг ўлимига далил бўлади. Агар икки қўлининг кесилганини кўрса, касбидан ва муродидан бенасиб бўлишини билдиради.


Тушида бир қўли билан иккинчи қўлининг терисини шилаётганини кўрса, ўз одамларига жафо ва зулм қилишига далилдир.
Тушида ўз қўлини пичоқ билан кесаётганини кўрса, бирор киши билан хусуматлашиши ёки кўнгли бирор одамга машғул эканлигига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Вақтики, улар Юсуфни кўрдилар, ҳайратда қолдилар ва қўлларини кесиб олдилар (Юсуф сураси, 31-оят).
Агар қўлларининг кафтини бир-бирига ишқаётганини кўрса, қариндошига уйланишини билдиради. Тушида бир қўлини кесганларини ва дорга осганларини кўрса, ўша ер амирлари ишдан кетишига далилдир. Тушида ҳайвонларга ўхшаб, тўрт оёқлаб юраётганини ва юзлари осмонга қараганини кўрса, қийин орзулари борлигини ва уларга ғоят қийналиб етишига далилдир.

Тушида қўллари онадан туғилган пайтдан бошлаб қуриб қолганини (яъни ишламаслигани) кўрса, садақа бериш ва хайру эҳсон қилишдан қолганини билдиради.

Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида қўллари нина билан тикилганини кўрса, ҳиммати илму донишга қаратилганини билдиради. Тушида қўли кесилганини, бироқ ўнг ёки чап қўли эканини билмаса, мусибат етишига далилдир. Тушида қўли кесилганини, ўзи Қуръон ўқиётганини кўрса, маъсиятдан қўл тортишини билдиради.

Таъбирчиларнинг айтишларича, тушда қўл кесилиши умрнинг узоқ бўлиши, исённи тарк этиши, хайрли ишлар билан машғул бўлишига далилдир. Тушида ўнг қўлини бирорта гуноҳ учун кесилганини кўрса, унинг ёлғончи ва бедиёнат эканига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушда қўлларини бўйнига чамбарак қилганини кўрса, яхши ишларни қилиши, намоз, тоат, Қаж ва ғазо амалларини бажариши ва ёқимли ишларни бажо келтиришига далилдир. Агар ўнг қўлини кесилганини туш кўрса, ёлғон қасам ичишига далилдир. Тушида унинг қўлини танидан олиб, подшоҳнинг танига ўтқизганларини кўрса, подшоҳ яхши бўлса, хайриятлар ва дин дурустлиги бўлади, борди-ю подшоҳ ёмон ва бедиёнат бўлса, динда бузуқлик ва носозлик бўлади. Тушида бир қўлининг иккинчи қўлидан узунроқ бўлиб қолганини кўрса, қувват, иззат ва нимаки қидираётган бўлса, уни топади.

Тушида икки қўли билан юриб кетаётганини кўрса, ишларига ишонч қолмаганига далилдир. Таъбирчиларнинг айтишича, қариндошларидан фойда топади. Тушида қўлу оёқлари у билан гаплашаётганларини кўрса, хаёти яхши бўлишини билдиради.

Исмоил Анғас (р.а.)нинг айтишича, тушида қўллари подшоҳ қўли бўлиб қолганини кўрса, улуғлик ва подшоҳлик топишига далилдир. Тушида ўнг қўли олтиндан бўлиб қолганини кўрса, давлати қўлдан кетишини билдиради. Тушида қўлини ишқор ва совун билан юваётганини кўрса, умидсизликка тушишини билдиради. Тушида таъбири яхши ҳисобланадиган бирор жонивор чап қўлидан чиқиб, ўнг қўлига кириб кетганини ёки ўнг қўлидан чиқиб, чап қўлига кириб кетганини кўрса, ғамдан қутилишига далилдир ва ишларининг оқибати соз бўлишини билдиради. Агар бу жонивор таъбирда ёмон бўлса, бир заиф одамга ёмонлик кўрсатишига далилдир. Тушида қўли ишламай қолганини кўрса, бузуқ иш бобида суҳбат қўришига далилдир. Тушида бир одам унинг қўлини қўлига олса ёки қўлини бўйнига ташласа, у одам хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин, туш соҳибининг умри узун бўлишига далилдир. Тушида бирорта мушрик (ғайридин) қўлига қўлларини қўяётганини кўрса, ўша мушрик бу одам қўлида мусулмон бўлишини билдиради.

Ж аъф ар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги қўл ўн-икки нарсага далилдир: ака-укага; опа-сингилга; шерикка; дўстга; фарзандга; йўлдошга; қувватга; қодирликка; раҳбарликка; молга; улфатга; ҳунар ва санъатга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда курол курса нима булади

ҚУРОЛ (СИЛОҲ) — Билгинки, силоҳ араб тилида жанг қуролидир ва у қувват, улуғлик ва давлатга далилдир. Агар қуролланганини ва қуроллилар гуруҳи ичида бегона эканини кўрса, аёллар гуруҳи унга таъна тошларини отишларига далилдир, бироқ унга зарар...

Тушда Куръон укиш курса нима булади

ҚУРъОН ЎҚИШ (ҚУРЪОН ХОНДАН) Тушда Қуръон ўқиш ҳокимга далилдир. Агар тушда раҳмат оятини ўқиганини кўрса, Қақ таъолодан башорат бўлиб, туш кўрувчи яхшиликлар қилиши ва Ҳақ таъоло шукрини жойига қўйиши керак. Агар тушида азоб оятини ўқиётганини...

Тушда куй курса нима булади

ҚЎЙ (ГЎСПАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қўй ҳарбий ўлжани билдиради. Тушида қўйларни ўтлатиб юрганини кўрса, бир гуруҳ устидан улуғлик ва раҳбарлик топишига далилдир. Қўйларнинг баъзиси оқ, баъзиси қора эканини кўрса, ўша гуруҳнинг...

Тушда хаво курса нима булади

ҲАВО (ҲАВО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида ҳавонинг равшан ва софлигини кўрса, ўша диёр одамларининг тандуруст, маишати яхши, роҳатда бўлишига, уламо ва ҳикмат аҳлининг эса давлат ва иқболи зиёда бўлишига далилдир. Агар ҳавонинг қоронғи ва...

Тушда хадя килмок курса нима булади

ҲАДЯ (АТО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга бирор нарсани ҳадя қилганини кўрса, таъбирчи ундан берилган ҳадя қандай хил эканини, олтинми-кумушми ёки либосми, ҳадя қилувчи танишми ёки нотанишми, эркакми ёки аёлми, бу ҳакда сўраши,...



Фикр қўшиш

Наверх