Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз иши бўйича ҳайронликда қолишига далилдир. Агар урғочи туя топиб олса, хотин олишига далилдир. Агар у бўталоқ бўлса, олган хотини кичик бўлади. Агар туя орқасидан чопиб келаётганини кўрса, ғамгин бўлишига далилдир. Агар туя ўзидан юз ўгирганини ва бўйсунмаганини кўрса, ғамгин бўлишига далилдир.

Маст туяга ўтирганини кўрса, бир улуғ одам устидан ғалаба қилишига далилдир. Агар туя билан жанг қилаётганини кўрса, ўзига душман бўлган ажнабий бир эркак билан ўзаро хусумат қилишига далил бўлади. Агар туялар тўдасини ўтлатаётганини кўрса, лекин улар ўзининг мулки эканини билса, ёки билмаса, унинг учун бу вилоят бўлади ва ўша вилоят халқи устидан ҳукмронлик қилади. Агар туяни соғаётганини кўрса, соққан сути миқдорига қараб подшоҳдан мол топади.


Агар сут ўрнига туянинг эмчагидан қон келса, топадиган моли ҳаромдан бўлишига далилдир. Агар бир кишининг ўзига урғочи туяни ҳадя этганини ёки бировдан туя ёки ун сотиб олганини кўрса, хотин олиши ёки канизак сотиб олишига далилдир. Агар унинг урғочи туяси қочиб кетса ёки ўғри ўғирласа, хотиндан жудо бўлиши ёки ораларига хусумат тушишига далил бўлади. Агар унинг урғочи туяси ўлиб қолганини кўрса, хотини ўлишига далилдир. Туяси бола туққанини кўрса, хотинининг туғиши ва молининг зиёда бўлишига далилдир. Агар тушида урғочи туяни кўрса, умид қилиб юрган нарсасига етишишига далилдир. Туя гўштидан еяётганини кўрса, бемор бўлишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, кимдир унга кўпгина туя гўшти берганини кўрса, ўша гўшт микдоркга мувофиқ мол топади. Туяни қурбонлик қилаётганини, гўштидан одамларга улашаётганини кўрса, бу ерда бир улуғ кишининг қурбон бўлиши ёки ўлишига далилдир. Орқасидан бир нотаниш туянинг келаётганини кўрса, саргашта ва ҳайронликда қолишига далилдир.

Агар туяни ғолиблик билан ўзига забун қилганини кўрса, душманга қаҳр қилиб, уни ўзига бўйсундиришига далилдир. Агар туялар бирор заминда ёки қишлоқда тўпланаётганини кўрса, ўша ерда душманларнинг тўпланишига ёки ўша ерни сел хароб қилишига ёки ўша мавзе одамлари устига беморлик ҳоким бўлишига далилдир. Агар туяларнинг буғдой ёки арпадан юклари борлигини кўрса, ўша жойда душмандан хайру баракат етишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар ҳар ким бир ёшли туя устига ўтирганини кўрса, ғамгин бўлишига далилдир. Агар ўз туясининг андомидан қон оқаётганини кўрса, ўша қон миқдорига мувофиқ дунёвий саодат топишига далилдир. Агар биёбонда кўпгина туяларни топиб олса, улуғлик ва амал топишига далилдир. Агар иккита туя топиб олганини кўрса, мол топишига далилдир. Агар кимдир унга туя берганини кўрса, ўша туя қимматига мувофиқ бирор кишидан фойда топишига далилдир. Агар бир қавм бир туяни сўйиб гўштини тақсим қилаётганини кўрса, ўша мавзеда бирор улуғ кишининг вафот қилиши ва унинг молини бўлиб олишларига далилдир.

Исмоил Ашъас (р.а.) айтадики, ҳар ким кўп туяга эга бўлганини ва туялар унинг ўз мулки эканини, туялар арабий туя эканини кўрса, араблар диёрига подшоҳ бўлишига далилдир. Агар туялар ажамий туялар эканини кўрса, Ажам диёрига подшоҳ бўлишига далилдир. Агар бир аёл бирор туя гўштини еяётганини кўрса, подшоҳддн нозу неъмат топишига далилдир. Билгинки, туянинг териси ҳам пгу нарсага далил бўлади. Таъбирчилардан баъзиларининг айтишларича, бу туя соҳибаси ва соҳиби мерос топади. Туянинг ўзи билан гаплашаётганини кўрса, хайру манфаат топишига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда туя кўрмоқ, ўн нарсани билдиради: ажам подшоҳини; амирни; бир мўъмин одамни; селни; фитнани; ободонликни; хотинни; Ҳажни; неъматни; молни.

Араб туялари араб халқига, ажам туялари ажам халқига далилдир. Билгинки, туякаш чора қилувчини ва вилоят эгасини ва ишларни тўғри йўлга солувчи кишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда хачир курса нима булади

ХАЧИР (УСТУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида хачирни кўрса ва у муте ва тобе бўлмаса, бадфеъл одамга далил бўлади. Агар муте (қул) ва тобе бўлса, яхшиликка далилдир. Агар эгарсиз хачирга минганини кўрса ва бу хачирнинг кимники эканини...

Тушда шахар курса нима булади

ШАҲАР (ШАҲАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида шаҳарга кирганини кўрса, дини кучли бўлишига далилдир. Агар дин йўлида бир иши бўлса, шу иши тугалланади ва мақсадига етади, Агар шаҳардан чиққанини ёки биров уни шаҳардан чиқариб, юборганини...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх