Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига далилдир. Тушида тоққа жойлашиб олганини кўрса, бир улуғ одамдан иззат ва улуғлик топишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тоққа қийинчилик билан чиқиб бораётганини кўрса, ғам ва андуҳ тортишига далилдир. Тушида тоғдан пастга тушганини кўрса, унинг иззат ва обрўйига нуқсон етишини билдиради. Агар тоғ чўққисига жойлашиб олганини кўрса подшохдан ҳурмат топиши ва унинг яқинига айланишига далилдир.


Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тоғ устида намоз ўқиётганини ёки азон айтаётганини туш кўрса, ишлари яхши бўлишига далилдир.
Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида тоғ устига ёки кўшк устига чиққанини кўрса, мақсадига етишни билдиради. Агар пастга тушганини кўрса, юқоридагининг аксидир. Агар тушида тоғ этагига йиқилиб тушганини кўрса, ғамгин бўлишига далилдир. Агар тоғ этагида намоз ўқиётганини кўрса, динга мос келадиган иш қилишига далилдир. Тушида тоғда подшоҳ одамлари ўзи билан бирга эканини кўрса, подшохдан ҳурмат топишига далилдир. Тушида тоғнинг силкинганини, сўнг тинчиб қолганини кўрса, бир улуғ одамдан ранж кўриб, сўнг шифо топишини билдиради. Тушида тоғни кавлаётганини ва уни кавлаш ўзи учун осон кечаётганини кўрса, тез орада ҳадя топишига далилдир.

Тушида тоғни тупроқдан эканини кўрса, бир хасис одамдан бирор нарса тамаъ қилишини билдиради. Агар тушида Кўҳи Қоф устида ўтирганини кўрса, ажали яқин қолганига далилдир. Тушида Сино тоғи устида эканини кўрса, подшоҳнинг унга ишончи борлиги ва муроди ҳосил бўлишига далилдир. Тушида Арафот тоғи устида эканини кўрса, тавба қилиши ва гунохдан пушаймон бўлишига далилдир. Тушида Лубнон (Ливан) тоғи устида эканини кўрса, олимлар ва солиҳ кишилар билан суҳбатдош бўлишига далилдир. Тушида қоронғи тоғ устида турганини кўрса, ўлим хавфи борлигига далилдир. Тушида ёруғ тоғ устидалигини кўрса мол топишига далилдир.

Исмоил Апгас (р.а.)нинг айтишича, тушида бир хароб тоғ устида эканини, тошлар думалаб ётганини ва қийинчилик билан юриб кетаётганини ва ўқ отаётганини кўрса, золим подшохдан унга хавф борлигига далилдир. Тушида иккита тоғ орасидан кетаётганини ва ўқ отаётганини кўрса, икки улуғ одам орасида воситачилик қилишини билдиради. Тоғда тешик борлигини ва шу тешикка кирганини кўрса, подшоҳ сирларидан хабардор бўлишни билдиради. Ўша тешикдан ниманидир олиб чиққанини кўрса, ўша подшохдан ҳадялар топишини билдиради.

Ҳофиз Муаббир (р.а.)нинг айтишичаг тушида тоғ устига чиқиб кетаётганини кўрса, улуғ бир одамнинг иши билан машғул бўлишини билдиради. Тушида биров тоғдан тошларни олиб, ҳар жойга отаётганини, бу эса уларни олиб, жойига қўяётганини кўрса, молни куч билан йиғишига далилдир. Тушда тоғни қучоғига олганини кўрса, ўзини бир улуғ одам етказишини ва ундан хайру манфаат кўришини билдиради. Тушида тоғдан пастга қулаб кетганини кўрса, муроди ҳосил бўлмаслигини кўрсатади. Тушида гаж ва пишиқ ғиштдан нарвон қурганини ва у орқали тоғ устига чиқаётганини кўрса, мақсади тез кунда ҳосил бўлишини билдиради. Агар ўша нарвоннинг лой ва хом ғинггдан эканини кўрса, яхшироқ бўлади, агар мисдан бўлса ёмон бўлади, агар бронзадан бўлса, муроди ҳосил бўлмайди. Агар тоғ устида тик турганини кўрса, подшоҳнинг хос яқинига айланиши ва мол топишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда тоғни кўриш беш нарсани билдиради: подшоҳликни; дабир (котиб)ликни; зафарни; баландликни; раислик топишни



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда шахар курса нима булади

ШАҲАР (ШАҲАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида шаҳарга кирганини кўрса, дини кучли бўлишига далилдир. Агар дин йўлида бир иши бўлса, шу иши тугалланади ва мақсадига етади, Агар шаҳардан чиққанини ёки биров уни шаҳардан чиқариб, юборганини...

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх