Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради.
Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп молни қўлга киритишга ва ғамлаб қўйишига далилдир. Агар унинг гўштидан истеъмол қилаётганини кўрса, молни қўлга киритишга далилдир. Агар эчкини минганини ва ҳар томонга юргизаётганини кўрса, бир улуғ кишига ҳийла ва найранг кўрсатади ва ўша кишининг хоҳлаган йўлига юргизишига далилдир. Агар эчки орқасидан келиб, уни йиқитиб юборганини кўрса, у кишининг иззат-обрўсининг тўкилишига далилдир.


Эчкининг ҳар бир шохини синдириб юборганини кўрса, бировни амалдан қайтаришини билдиради. Агар эчки шохларининг узун ва мустаҳкам эканлигини ёки ортиқча бўлиб қолганини кўрса, унинг амали улуғ ва маҳкам бўлишига, бошқалар устидан зафар қазонишига далилдир. Агар эчкининг соқоли кўпайиб қолганини кўрса, молининг зиёда бўлишига далилдир.

Агар юнгини олганини кўрса, юнгининг оз-кўплигига қараб, ўз фарзандидан молга эга бўлишини билдиради. Агар мода эчкини қўлга кирица ёки биров унга ҳадя қилганини кўрса, хотин олишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, эчкини соғиб, ичаётганини кўрса, бирорта аёлдан мол топишига далилдир. Агар мода эчкини сўйса ва унинг гўштидан еса, ўша хотиндан ҳожатлари раво бўлишини билдиради. Агар мода эчкини гўшт учун сўймаганини кўрса, бир аёлни никоҳига олиши, бироқ ундан фойда кўрмаслигини билдиради. Агар мода эчкининг ўз уйидан чиқиб кетаётганини кўрса, хотинини талоқ қилишига далилдир. Агар эчкилар подаси уйида борлигини кўрса ёки ўз мулки бўлмиш бошқа жойга ҳайдаб бораётганини кўрса, шу эчкилар миқдорига мувофиқ молу неъмат ҳамда давлатини қўлга киритишига далил бўлади.

Агар эчки ҳамда қўйларни подасини далада ўтлатиб юрганини ва қаерга хоҳласа ўша ерга олиб бораётганини кўрса, Араб ёки Ажам вилоятларнинг бирига ҳоким бўлишини билдиради.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар мода эчкининг гўштидан истеъмол қилаётганини кўрса, касал бўлиши, бироқ тезда шифо топишини билдиради. Эчкининг териси, юнги ва сути тушда хайру баракани билдиради.

Агар эчки боласини унга берганларини ёки топиб олганини ёки сотиб олганини кўрса, уйида муборак фарзанд туғилишига далилдир. Агар эчкининг боласини сўйганини кўрса, фарзанди халок бўлишини билдиради. Агар эчки боласининг гўштидан еганини кўрса, фарзандининг молидан унга етишини билдиради.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги эчки лашкарнинг илғор қисмини билдиради. Агар бир киши эчки топиб олса ва унга минса, лашкарнинг аввалги қисмида бўлишига далилдирАгар бу тушни кўрувчи оддий одам бўлса, лашкарнинг илғор қисми билан учрашувини билдиради ва куч-қувват эгаси бўлади.

Жаъфар Содиқ (р.а.) ҳикоя қиладилар: Мен пайғамбардан эшитдимки, улар шундай дедилар: Ҳар ким тушида эчки сотиб олса ва уйига олиб келса, ундан қирқта дарвиш узоқлашади.

Тушдаги эчкифуруш эркак ва аёлларни жам қиладиган эркакдир.
Кирмоний (р.а.) айтадики, тушда мода эчкини кўрмоқ ва унинг гўштидан емоқ мол йиғмоққа далилдир.
Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, мода эчкини кўрмоқ ва гўштидан емоқ агар унинг таъми ширин бўлса, хайру манфаат бўлиб, яхшиликка далилдир. Агар таъми нохуш бўлса, ғаму андуҳга сабабдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда хачир курса нима булади

ХАЧИР (УСТУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида хачирни кўрса ва у муте ва тобе бўлмаса, бадфеъл одамга далил бўлади. Агар муте (қул) ва тобе бўлса, яхшиликка далилдир. Агар эгарсиз хачирга минганини кўрса ва бу хачирнинг кимники эканини...

Тушда коплон курса нима булади

ҚОПЛОН (ЮЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қоплон душмандир. Тушида қоплон билан жанг қилганини ва уни енгганини кўрса, душман устидан ғалаба қилишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх