Тушда хачир курса нима булади

ХАЧИР (УСТУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида хачирни кўрса ва у муте ва тобе бўлмаса, бадфеъл одамга далил бўлади. Агар муте (қул) ва тобе бўлса, яхшиликка далилдир. Агар эгарсиз хачирга минганини кўрса ва бу хачирнинг кимники эканини билмаса, сафарга жўнашига далилдир. Агар хачирга минганини ва сафарга чиққанини кўрса, фойда билан қайтади. Хачирга эгар ёки тўқим қўйганини кўрса, хотини туғмас бўлишига далилдир, хусусан, хачир ўзиники эканини билса ёки биров унга ҳадя қилганини билса, юқоридагига далил бўлади.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, қора мода хачирга минганини кўрса, хачир баланд бўйли бўлса, ҳурматли аёлга уйланишига далил бўлади. Агар хачирнинг оқ рангли эканини кўрса, оладиган хотини чиройли ва зебо бўлишига далилдир. Агар хачир яшил рангда бўлса, хотинининг диндор ва парҳезгар бўлишига далилдир. Хачир қизил рангда бўлса, аёл шодлик ва айшу ишратни яхши кўрувчи бўлишига далилдир. Агар хачир сариқ ёки малла рангда бўлса, ўша хотин касалманд ва сариқ юзли бўлади. Агар хачирни яланғоч ҳолатда кўрса, заиф бир одамга далил бўлади.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, урғочи хачир бирор хожа ёки жанобнинг ўғлига далилдир. Эркак хачир эса сафар бўлади. Таъбир санъатининг устозларидан бўлмиш баъзи бир кишиларнинг айтишича, эркак хачир эркак кишига, урғочиси эса аёлга далилдир. Агар бировдан урғочи хачир сотиб олса, бирор кимсадан канизак сотиб олишини билдиради. Агар эркак хачирни сотиб юборганини кўрса, канизагини сотишига ёки ундан жудо бўлишига далилдир. Агар урғочи хачирга минганини кўрса, ҳеч қачон туғмайдиган хотин олишига далилдир. Хачирга минганини кўрса, умри узоқ ва муроди ҳосил бўлишини билдиради. Хачир ортидан чопиб келаётганини кўрса, унга ғам етишини билдиради.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, хачирнинг ҳанграётганини кўрса, хотинлар томонидан моли кўпайишига далилдир.
Агар унинг хачири сўзлаётганини кўрса, унга шундай бир ажиб иш юзланадики, одамлар бундан ҳайратга тушадилар. Агар бирорта хачирни ўлдириб қўйганини кўрса, мол топишига далилдир. Хачирни ўлиб қолганини кўрса ёки йўқолганини кўрса, хотинидан ёки канизагидан айрилишига далилдир. Агар ўша хачир эркак бўлса, бирорта эркакнинг суҳбатидан жудо бўлишини билдиради. Билгинки, хачирнинг гўшти ва териси мол бўлади.

Таъбирчилардан баъзиларнинг айтишича, хачир гўшти касаллик бўлади. Агар хачирнинг сутидан ичаётганини кўрса, ичган сути микдорича қийинчилик, қўрқув ва хавфга мубтало бўлади.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хачир беш нарсани билдиради: сафарни; узоқ-умрни; душман устидан ғалабани; гўзалликни; аҳмоқ одамни.

Урғочи хачир туғмас хотин бўлади. Агар тушдаги урғочи хачир эгари, югани ва буюмлари бўлса, асли паст, чиройли ҳотиндир.
Ҳачир кулранг бўлса чиройли, кўк ранг бўлса, узоқ умур кўрадиган солиҳа аёлга далолат қилади. Хачирнинг боласи эса манфаат ҳамда мурод топмоққа далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда эгар курса нима булади

ЭГАР (ПОЛОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги эгар хотинни билдиради. Агар эгарга эга бўлганини ёки бирор кимсадан пулга сотиб олганини кўрса, хотин олиши ёки канизак сотиб олишини билдиради. Агар орқасида эгар борлигини кўрса, хотинга...

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда хадя килмок курса нима булади

ҲАДЯ (АТО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга бирор нарсани ҳадя қилганини кўрса, таъбирчи ундан берилган ҳадя қандай хил эканини, олтинми-кумушми ёки либосми, ҳадя қилувчи танишми ёки нотанишми, эркакми ёки аёлми, бу ҳакда сўраши,...



Фикр қўшиш

Наверх