СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир. Агар буқа унинг уйига кириб келганини кўрса, Худойи таъоло унга хайрият ва ризқ эшигини очишига далилдир, бироқ қайғуси йўқ бўлмайди. Агар тушида кўпгина буқа ва ҳўкизларни кўрса, кўп ғуломлар унинг қўл остида йиғилишига ва улар бунинг иши учун саъй ҳаракатда бўлишларига далилдир. Агар буқа уни шохи билан сузиб, уйдан чиқариб юборганини кўрса, ғуломлардан унга зарар етишига далилдир. Агар молининг учта шохи борлигини ва улар молнинг бошида эканини кўрса, хар бир шох баробарида ғуломлари бир йилдан ишлаб беришларига далилдир. Агар молнинг аъзоларидан бир аъзоси ортиқча эканини кўрса, амалидан зиёдалик бўлишига далилдир, агар аъзоларида нуқсон бўлса, юқоридагининг акси бўлади.
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда сон курса нима буладиСОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...
Тушда соч, сокол, жун курса нима буладиСОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....
Тушда тог курса нима буладиТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...
Тушда туя, туя боласи курса нима буладиТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...
Тушда эшак курса нима буладиЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...
Фикрлар 2