Тушда кулги курса нима булади

КУЛГИ (ХАНДА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ханда ғаму андухдир. Тушида қаҳқаҳа билан кулаётганини кўрса, қайғу-ғамни зиёда бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Бас, (улар) қилмишларининг жазоси учун (бу дунёда) оз кул-синлар ва (охиратда) кўп йиғласинлар! (Тавба сураси, 82-оят). Тушида оҳиста кулаётганини кўрса, ғами камроқ бўлишига далилдир. Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида оҳиста кулиш мурод ва башорат топишига далилдир.


Аллоҳ таъоло айтади: (Сулаймон) унинг сўзидан кулиб, табассум қилди ва деди: Эй, Раббим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматинга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга мени муваффақ этгин. . . (Намл сураси, 19-оят). Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушида оҳиста кулиш фарзандга далолат қилади. Аллоҳ таъоло айтади: Хотини (Сора) турган эди, кулиб юборди. Унга Ишоқ (номли фарзанд) ва Ис-ҳоқнинг орқасидан Яъқуб (исмли набира беришимиз) ҳақида хушхабар бердик. . . (Ҳуд сураси, 71-оят). Тушида қаҳ-қаҳ уриб кулмоқ, ғаму андуҳни ва Худойи таъоло ишларидан ҳайратга тушишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда намоз курса

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда кулги, ханда курса нима булади

КУЛГИ (ХАНДА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, у солиҳ одамдир, агар ханда отса ғаму андух, мазҳунлик ва йиғидир. Тушида қаҳқаҳа билан кулаётганини кўрса, қайғу-ғамни зиёда бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Бас, (улар) қилмишларининг жазоси учун...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх