Тушда намоз курса

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса, ислом динига орқасини ўгирганига далилдир. Тушида йўлда намоз ўқиганини ва орқаси қибла томонга эканини кўрса, ажали яқин қолганига далилдир, тавба қилмоқ керак. Агар намоз ўқиганини, бироқ қибла қайси томонда эканини билмаган бўлса, дин йўлида ҳайронликда қолишига далилдир. Агар қибла томонга қараб намоз ўқиганини кўрса, дин йўлида маҳкам эканига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида бир қавмга имомлик қилганини кўрса, жамоатнинг миқдорига мувофиқ сарварлик топишига далилдир.

Агар намоз вақти ўтиб кетганини, намоз учун тоза жой тополмаганини кўрса, ишлари қийинчилик билан давом этишига далилдир. Агар намозни бузгани, охиригача ўқимагани ёки таҳорациз намоз ўқиганини кўрса, мақсади муяссар бўлмаслигига далилдир. Тушида масжидда ёки мадрасада имомлик қилаётганини кўрса, ўша диёр подшоҳи унга мухлис бўлишига далилдир. Намозда рукуъ ва саждаларни тўлиқ жойига қўйганини кўрса, дин ва дунё ишлари яхши бўлишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида пешин номазини ўз вақтида ўқиганини, осмон равшан ва тоза эканини кўрса, Ҳақ таъоло қошида даражаси кўтарилганини билдиради. Агар осмон хира ва булутли бўлса, ғаму андуҳ етишига далилдир. Тушида намоз ўқиганини кўрса, умид қилган нарсасига етишига далилдир. Тушида шом намозининг фарзини адо қилганини кўрса, хотини ва болалари хуш муаомала бўлиши ва бундан шоду хуррамликка етишига далилдир.


Агар бомдод намозини адо қилганини кўрса, сафарга кетишига далилдир. Агар бу тушни аёл киши кўрса, ҳайзли бўлишига далилдир. Тушида таҳорациз намоз ўқиганини кўрса, бемор бўлишини билдиради. Агар хуфтан намозининг фарзини адо қилганини кўрса, омон бўлиши ва душман устидан зафар топишига далилдир. Тушида боғда намоз ўқиганини кўрса, гунохдан тавба қилишига далилдир. Агар кемада намоз ўқиганини кўрса, қарздан қутилишига далилдир. Тушида намоз ўқиб, саҳро томон юз тутса, Ҳазрати Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қабрларини зиёрат қилишига далилдир. Агар Каъбада намоз ўқиганини кўрса, иши халифа орқали кўнгилдагидек яхши бўлишига далилдир. Тушида намоздан сўнг яна сажда қилганини кўрса, бир муҳташам улуғ киши устидан ғалаба қилишига далилдир. Тушида Худойи таъолодан ўзгага сажда қилмаганини кўрса, муроди ҳосил бўлишига далилдир. Тушида девор устида сажда қилаётганини кўрса, улуғлардан унга ранж ва хорлик етишига далилдир. Агар намоз ўқиётиб, асал еганини кўрса, ўз аёли билан жинсий яқинлик қилишига далилдир. Агар намозда Ат-таҳийётга ўтирганини кўрса, ғамдан қутилиши ва ҳожати раво бўлишига далилдир. Агар намозда саломни аввал чапга берганини кўрса, аҳволи паришон бўлишига далилдир. Тушида намозни ўтириб ўқиётганини кўрса, душман устида зафар топиишига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, узри бўлиб, бу узри қабул қилинишига далилдир.

Агар тушида намоз ўқиб, ўзига дуо қилаётганини кўрса, фарзанд туғилишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Қачонки, у Парвардигорига хуфёна дуо қилиб. . . (Марям сураси, 3-оят). Агар қоронғуда намоз ўқиганини кўрса, ғамлардан қутилишига далилдир. Агар тунги намозни адо қилаётганини кўрса, барча тарсолардан омон бўлиши, неъмат, улуғлик ва мартаба топишига далилдир. Агар намозни ёнбошлаб ётиб адо қилаётганини кўрса, бемор бўлишига далилдир. Гар жумъа намозини ўқиганини кўрса, сафарга бориши ва ҳалол мол топишига далилдир. Агар Байт ул-Макдасда намоз ўқиганини кўрса, мерос топиши ва ризқи кенг бўлишига далилдир. Агар Каъбада ёки Каъбанинг томида намоз ўқиганини кўрса, Каъбага бориши ва ишларининг оқибати яхши бўлишига далилдир.

Хофиз Муаббир (р.а.)нинг айтишича, тушда намоз ўқиш уч нарсага далилдир: фарзга; суннатга; нафлга. Агар намоз ўқиётганини кўрса, Х,ақ таъоло унга Х,ажни насиба қилади ва ёмон ишлардан асрайди. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Албатта, намоз фаҳш ва ёмонликдан қайтарур!.. (Анкабут сураси, 45-оят).

Тушида намознинг суннатини ўқиганин кўрса, ишларда сабрли бўлиши, яхши деган номининг тарқалиши ва халққа шафқатли бўлишига далилдир. Агар нафл намоз ўқиганини кўрса, аёлини азиз тутиш, дўстларнинг иши учун ҳаракатда бўлишига далилдир. Тушида хачир устида намоз ўқиганини кўрса, унга катта ғам етишига далилдир. Агар корхона ёки дўконда намоз ўқиганини кўрса, Аллоҳ таъоло касбу корига баракат беришига далилдир. Агар жумъа намозини ўқиганини кўрса, ишларида хотиржамлик бўлишига далилдир.

Жолид Исфаҳоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги рукуъ ва сужуд Х,ақ таъолога яқин бўлишини билдиради. Аллоҳ таъоло айтади: Йўқ! (Эй, Муҳаммад,) Сиз унга итоат этманг ва (ёлғиз) Аллоҳга сажда (ибодат) қилиб, (Унга) яқин бўлинг! (Алақ сураси, 19-оят).

Таъбирчиларнинг айтишларича, тушида намозда рукуъға бормаганини кўрса, мол закотини бермаганига далилдир. Агар намозни тўлиқ адо қилса, Ҳақ таъоло унинг ибодатини қабул қилганига, дуоси мустажоб бўлганига ва Аллоҳ унга раҳмат қилганига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда намоз ўқиш етти нарсага далилдир: омонликка; шодликка; иззат ва обрўга; мартабага; улуғликка; мурод топишга; қазода нуқсонга.

Яна унинг айтишича, тушдаги рукуъ ва саждалар беш нарсага далилдир: мурод топишга; давлатга; кўмакка; зафар топишга; Ҳақ таъоло амрини бажо қилишга. Аллоҳ таъоло айтади: Эй, имон келтирганлар, рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Раб-бингизга ибодат қилиб яхшилик қилингиз шоядки, нажот топсангиз (Ҳаж сураси, 77-оят).

Агар мурдага намоз ўқиганини кўрса, унга дуо ва сано айтишга далилдир. Агар намозни тўлиқ адо қилмаса, таъбири аксинчадир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда имомлик килмок курса нима булади

ИМОМЛИК ҚИЛМОҚ (ИМОМАТ КАРДАН) Агар тушида бирор қавмга имомлик қилганини кўрса ва у қавмнинг имоми йўқ бўлса, бу ўша қавмнинг улуғи бўлишйга ва барча унга тобе бўлишига далилдир. Агар катта жамоатнинг намозга йиғилганини кўрса ва жамоат унга қараб:...

Тушда йул курса нима булади

ЁъЛ (РОҲ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги йўл дин ва унинг амали, дин йўлида тўғриликни қидиришдир. Тушида катта йўлдан кетаётганини кўрса, дин йўлида эканига далилдир. Тушида қандайдир гуруҳга тўғри йўлда раҳбарлик қилаётганини кўрса,...

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх