Тушда ёкут курса нима булади

ЁҚУТ (ЁҚУТ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида қизил ёки яшил ёқути борлигини кўрса, покиза ва яхши аёлга уйланишига ёки чиройли қиз туғилишига далилдир. Агар нуқсонли ёқути борлигини кўрса, аёли унга ҳаром бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида яшил ёқути борлигини кўрса, аслзода ва насаби соз чиройли аёлга уйланишига далилдир. Агар хотини бўлса, қиз туғилади. Агар кир ёқути борлигини кўрса, фарзанди бузуқ бўлади.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, тушида қизил ёқути борлигини кўрса, бой ва чиройли хотин олишига далилдир. Агар яшил ёқути борлигини кўрса, порсо ва сийрати соз аёлга уйланишини билдиради. Агар сариқ ёқути борлигини кўрса, ўша аёл касалманд бўлишига далилдир. Агар ёқути оқ бўлса, оладиган аёли қиз, зоҳида ва солиҳа бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушидаги ёқут олти нарсани билдиради: молнии; канизакни; илмни; ўғилни; яхши эркакни; ёш ҳамда балоғатга етган қизни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда лаъй, ёкут курса нима булади

ЛАъЛ (ЛАъЛ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ёқут чиройли ва бадавлат аёлдир. Тушида ёқут топганини ёки биров унга берганини ёхуд сотиб олганини кўрса, айтилган сифатдаги хотин олиши ёки ақлли ва покиза канизак сотиб олишига далилдир. Агар...

Тушда либос курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда курпа-тушак курса нима булади

КЎРПА-ТЎШАК, ЎРИН (БИСТАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ўрин хотин бўлади, ўриннинг яхшиёмонлиги хотиннинг яхши-ёмонлигига тааллуқлидир. Агар тушида ўрнини алмаштирса, ёки бир ўриндан иккинчи ўринга ўтса, хотин олишига ва биринчи хотинини...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх