Тушда кон окмок курса нима булади

ҚОН ОҚМОҚ (ХУН ОМАДАН) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, жароҳациз танидан қон оқаётганини туш кўрса, унга зиён етишига далилдир. Агар танида жароҳат борлигини кўрса, молига зиён бўлиб, ғаму андуҳга сабабдир. Тушида ханжар еганини ва қон равон бўлганини кўрса, зиён узоққа чўзилиши ва бунда унинг учун савоб бўлишига далилдир. Тушида жароҳат қони унинг либосини булғаганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида қон ичаётганини кўрса, ҳаром мол топишини ёки ноҳақ қон тўкилишини билдиради. Тушида танининг бир ерида тешик бўлиб, ундан қон ва йиринг оққанини ва либосини булғаганини кўрса, ўша нарса микдорига мувофиқ ҳаром мол топишини билдиради. Агар олатидан қон оқаётганини туш кўрса, қиз бола она қорнидан тушиб кетишига ишорадир. Тушида орқа тешигидан қон оқаётганини кўрса, қон миқдорига мувофиқ ҳаром мол топишига далилдир.

Тушида тиш милкларидан қон оқаётганини кўрса, қариндошларидан ғам етишига далилдир. Тушида шаҳар кўчаларида қон оқаётганини кўрса, ўша жойда кўп қон тўкилишига далилдир. Тушида бурнидан кўп ғон оққанини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда тозиёна курса нима булади

ТОЗИЁНА Дониёл (а.с.) айтадиларки, ҳар ким тушида чархлаб, силлиқланган тозиёнага эга эканини кўрса, ишлари унинг мақсади ва ниятига мувофиқ бўлмаслигини билдиради....

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...



Фикр қўшиш

Наверх