Тушда дев курса нима булади

ДEВ — Ибн Сирин (р.а.) айтади: Тушдаги дев алдовчи ва маккор улуғ душман бўлади. Дев унга васваса солаётганини кўрса, душмани устидан ғалаба қазонмаслиги учун нотўғри ишларидан юз ўгириши керак. Агар дев билан жанг қилиб ғалаба қазонганини кўрса, дини дуруст бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтади: Агар девни хуррам кўрса, ҳою-ҳавас ва шаҳватга машғул бўлишига далилдир. Девни ғамгин кўрса, ибодат ва динини созлашга машғул бўлади. Дев унинг танидан либосини ечиб олганини кўрса, амалдор бўлса, амалидан тушади, деҳқон бўлса, зарар етади.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтади: Девнинг қўлига асир тушганини кўрса, расволик билан машҳур бўлишига далил бўлади. Дев билан суҳбат қурганини кўрса, ундан улуғ гуноҳ содир бўлади.

Исмоил Ашъас (р.а.) айтади: Дев билан еб-ичишаётганини кўрса, фисқу фасод ишларга киришишига ва динларга итоат қилишига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтади: Тушида дев кўриш олти нарсага далилдир: курашишга; фасод ишга; шаҳват ва мусибатга; ҳавойи нафсга; яхши иш ва яхши одамлардан узоқлашишга ва ҳаром нарсаларга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда илон курса нима булади

ИЛОН (МОР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги илон яширин ёмонликни кўзловчи душмандир. Тушида уйида илон юрганини кўрса, оиладаги душманни билдиради. Агар далада кўрса, бегона душманга далилдир. Тушида илон билан жанг қилаётганини кўрса, душман...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда коплон курса нима булади

ҚОПЛОН (ЮЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қоплон душмандир. Тушида қоплон билан жанг қилганини ва уни енгганини кўрса, душман устидан ғалаба қилишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх