Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини кўрса, бошлиқликдан тушишига ёки отаонасидан жудо бўлишига далилдир. Агар ярадор қилиш билан бошини танидан жудо қилишганини кўрса, агар бой бўлса, камбағал бўлиши, агар қарздор бўлса, қарзидан қутулишига, ғамдан қутилишига, агар қул бўлса, озод бўлишига, агар бемор бўлса, тузалишига, агар ҳақиқатан ҳам дармонсиз дарди бўлса, ўлишига далилдир. Агар раҳбар одам боши танидан жудо бўлганини кўрса, улуғлик топишига далилдир, агар қул бу тушни кўрса, бойвачча хотин олишига далилдир.

Ибн Сириннинг айтишича, ҳар ким узилган бошни бирор жойда ётганини кўрса, бошлиқлар ўша ерга тўпланишига далилдир. Агар чорва ҳайвонларининг ёки йиртқич ҳайвонларнинг терисини еяётганини кўрса, мол топишига далилдир. Агар одамнинг бош терисини хом ҳолда еяётганини кўрса, молу неъмат топишига далилдир. Агар нотаниш каллани еяётганини кўрса, бирор кишининг сармоясини ейишига далилдир. Агар қушнинг бошини еяётганини кўрса, подшоҳнинг молини ейишига далилдир. Агар ҳар хил ўликнинг бошини унинг олдига олиб келсалар, ўша гуруҳнинг саркардаси унинг олдига келишига, хусусан, ўша каллаларнинг гўштидан еса, улардан фойдалар топишига далилдир.


Агар бу тушни аёл киши кўрса, бой бир одамдан фойдалар кўришини билдиради. Агар қўй калласининг гўштидан еганини кўрса, ҳалол мол топишига далилдир. Агар сигир калласини еганини кўрса, ўша йили молу давлатни кўп топишига далилдир.

Агар эчки калласини еганини кўрса, бир сахий раҳбардан ёки олижаноб бир инсондан мол ҳосил қилишига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, агар ҳар ким ўз бошини катта бўлиб қолганини кўрса, бир улуғ амалдордан иззат ва обрў кўришига далилдир. Агар ўзида иккита бош борлигини кўрса, ишлари мустаҳкам ва умри узоқ бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, улуғ ишга қўл уради, лекин бу ишдан фойда чиқмайди. Агар ўзини бошяланг кўрса, ўз ишидан айрилиши ва ғамгин бўлишига далилдир. Агар бошида яра борлигини ва ундан қон оқаётганини кўрса, бирор кишидан адолат талаб қилишига далилдир. Агар миясининг мағзи оқиб чиқаётганини ва ерга тушганини кўрса, қўлидан сармояси кетишига далилдир.

Агар мия мағзини яна ўз жойига қўйганини кўрса, сармояси қайтиб қўлига келишига далилдир. Агар бошини ёғли ҳолда кўрса, яхши ишлар учун тавфиқ топишига далилдир. Агар кесилган бошни қўлида турганини кўрса ва бу бош кимники эканини билмаса, ўн минг дирам кумуш танга топишига далилдир. Агар ўша бошни ерга ташлаб юборганини кўрса, молини яхши ишга сарфлашига ёхуд моли қўлидан кетишига далилдир. Агар кесилган бошни қўлида кўрса, кўп мол топишига далилдир. Агар бош унга яхши сўз айтганини кўрса, инсоф ва адолатга эга бўлишига далилдир. Агар бош унга ёмон сўз айтганини кўрса, инсоф ва адолациз бўлишига далилдир. Агар бошини иккига бўлинган ҳолда кўрса, отаонаси касал бўлишига ва оқибат шифо топишига далилдир.

Жобирнинг айтишича, бошини фил боши каби эканини кўрса, мол ва улуғлик топишига далилдир. Бошини шер боши каби эканини кўрса, бузуқ ва ҳаромга мойил бўлишига далилдир. Агар боши отнинг боши каби эканини кўрса, подшоҳдан молу неъмат топишига далилдир. Агар боши айиқ боши каби эканини кўрса, бахтга муяссар бўлишига далилдир. Агар бошини қўй боши каби эканини кўрса, жаҳл унда ғолиб бўлишига далилдир. Агар боши туя боши каби эканини кўрса, ҳукмдорлик топишига ва душманга ғазаб сочишига далилдир. Агар боши айиқ боши каби эканини ва кофирлар уйи сари майл қилганини кўрса, кофирликка майли борлигига далилдир. Агар боши шишадан эканини кўрса, унинг ҳалок бўлишига далилдир. Агар боши кумушдан ёки тилладан эканини кўрса, мол топишига далилдир. Агар бошини сариқ кумушдан эканини кўрса, хатар ва ҳалокатга далилдир. Агар бошини пўлатдан ёки тошдан эканини кўрса, лофқоф урувчи кишига хизматда бўлишига далилдир. Агар бошида олов ёнаётганини кўрса, иши яхши бўлишига далилдир.

Исмоил Ашъаснинг айтишича, агар боши ваҳшийлар бошига ўхшаганини кўрса, ёмон одамдан ҳокимликни олиши ва душманга қаҳр қилишига далилдир. Агар бошини қушларнинг бошига ўхшаб қолганини кўрса, сафарга кетишига далилдир. Боши пишганини ва ундан еяётганини кўрса, ўз сармоясини ейишига далилдир. Агар бир кишининг боши танидан жудо бўлганини ва яна уни қайтиб жойига қўйганини кўрса, ўша одам оқибат шаҳид бўлишига далилдир. Агар қучоғида бош борлигини кўрса, ўша пайтда хотини ҳомиладор бўлса, хотини ўғил туғишига далилдир. Агар сочи қирилганини кўрса, эри ўлишига далилдир.

Агар қовуриб пиширилган бошдан еяётганини кўрса, мол топишига далилдир.

Жобир Мағрибийнинг айтишича, агар пиширилган бошни еганини кўрса, раис бўлишига далилдир. Агар пиширилган бошни сотиб олаётганини ёки биров унга берганини кўрса, бировдан унга фойда етишига далилдир. Агар хом каллани еяётганини кўрса, бир улуғ кишини ғийбат қилишига далилдир. Пишган бош хом бошдан яхширокдир.

Исфаҳонийнинг айтишича, тушдаги бош ота, бошлиқ ёки ўғил бўлади. Агар боши кесилганини кўрса, ота ё онасидан жудо бўлишига далилдир. Агар бошини ўз қўлида кўрса, ота-она ёки бошлиқ билан учрашувига далилдир. Агар бошини яна жойига қўйганини кўрса, бирор кимсанинг нарсасини олиши ёки қарз кўтаришига далилдир. Агар олдида кўпгина бошлар борлигини ва ўзи рақс қилаётганини кўрса, ўша диёр бошлиғига ғам, андуҳ ва мусибат юзланишига далилдир. Агар подшоҳнинг бошини ўз елкасида кўрса, қийинчилик ва оғирчилик билан икки минг (танга) пул топишига далилдир.
Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда одамларнинг бошини кўриш ўнбитта нарсага далил бўлади: бошлиқ; улуғлик; ота; она; амир; олим; икки минг дирам пул; қул ёки канизак; хотин ва бойлик.

Агар тушда боши оғриётганини ва тоза либосда эканини кўрса, улуғлар билан суҳбат қуришига, ишлари яхши бўлиб, давлат топишига далилдир. Агар қассобларга ўхшаб чиркин кийинган бўлса, улуғлар сабабли унга қайғу ва ғам етишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош кийими, дуппи, кепка, шапка курса нима булади

БОШ КИЙИМИ (КУЛОҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушда бош кийимини кўриш унинг қийматига мувофиқ иззат ва обрў бўлади. Тушида ғозийларнинг бош кийимини кўрса, душманга ғолиб бўлишини билдиради....

Тушда буйнини узиш, калласини олиш курса нима булади

БЎЙНИНИ УЗИШ ЁКИ БОШИНИ ТАНИДАН ЖУДО ҚИЛИШ (ГАРДАН ЗАДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида бўйнига уриб, бошини танидан жудо қилганларини кўрса, агар қул бўлса озод бўлиши, бемор бўлса, шифо топиши, қарзи бўлса, қарзидан узилиши, хавфда бўлса,...

Тушда жимо, кушилиш, ковушиш, жинсий алока курса нима булади

ЖИМЎ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимў (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх