Тушда жимо, кушилиш, ковушиш, жинсий алока курса нима булади

ЖИМЎ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимў (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса.

Агар ҳар ким бирор киши билан жимў қилганини кўрса, ўша кишидан яхшилик ва ҳожатлари раво бўлишига далилдир. Агар бирор киши у билан жимў қилганини кўрса, унинг хонадони бой бўлишига далилдир. Агар ўз хотини билан жимў қилаётганини, чунончи хотин тепада ўзи эса пастда эканини кўрса, бошқа хотин олиши ва ундан хайру манфаат кўришига далилдир.

Ибн Сирин (р.а.) айтадики, агар киши тушида ўз хотини ёки бошқа хотин билан, бошқа йўлдан жимў қилаётганини кўрса, эркакнинг бидъатчи бўлиб, носоз ишларга интилувчи эканини билдиради ва бу ишдан қайтмоқ ва Расулуллоҳ суннатига амал қилмоқ лозим.


Агар ўз онаси, опа-синглиси ёки ўзига ҳаром бўлган бирор киши билан жимў қилаётган бўлса, ўз меҳр-муҳаббатининг улардан узилишига далилдир, борди-ю улар тирик бўлса, агар ўлик бўлса ғаму андуҳга далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, агар тирик бўлса, ундан хайру манфаат топишига ва эҳтимолки, Ҳаж қилишига далилдир. Агар ўлган аёл билан жимў қилаётганини кўрса, ғамгин ва ночор бўлишига далилдир.

Агар бегона одамнинг ўлган хотини билан жимў қилаётганини кўрса бир иш қилиши ва бу иш туфайли ноумидликка тушушини билдиради. Агар нотаниш бир аёл билан жимў қилаётганини кўрса, уларнинг орасида аввал хусумат юз берган бўлса, бу хусумат муҳаббатга айланишига ва ундан хайру манфаат топилишига далолат қилади. Агар бир кекса билан жимў қилаётганини кўрса, хайру манфаат топишига далилдир.

Кирмоний (р.а.) айтадики, агар подшоҳнинг ҳарамига кириб, жимў қилганини кўрса, душман устидан зафар топишига далилдир.

Агар ҳар ким бирорта қуш билан жимў қилаётган бўлса, ўша қушга мансуб бўлган киши устидан ғолиб бўлишига далилдир. Агар бирорта тарсо, жуҳуд ёки оташпараст билан жимў қилаётганини кўрса, дунёвий ишлари тартибга тушишига далилдир. Агар шаҳватдан қолган бирорта қария тушида ёшлик пайтидагидек, шаҳвати ғолиб бўлганини кўрса, дин ишларига рағбатли бўлишига далолат қилади. Агар ҳар ким нобакор бир аёл билан жимў қилаётганини кўрса, дунё ҳамда ҳаром мол толиби бўлишига далилдир. Агар бу тушни аёл киши кўрса, таъбири шунинг ўзидир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар туя билан жимў қилаётганини кўрса, оғирчиликдан қутулишига, душман устидан зафар топишига, молнинг кўпайишига ва номининг баланд бўлишига далил. Агар подшоҳ билан жимў қилаётганини кўрса, подшоҳнинг яқини ва сирдоши бўлишига далилдир. Агар подшоҳнинг хотини билан жимў қилаётган бўлса, ундан хайру манфаат кўришига далилдир. Агар ҳайзли аёл билан жимў қилаётган бўлса, ишлари раво бўлишига далилдир. Ўлган аёл билан жимў қилаётган бўлса, ишларининг ёмон бўлиши ёки ўша аёлни яқинлари билан топишиши ва қўшилишига далилдир. Борди-ю ўша аёл тирик бўлса, унинг яқинларидан алоқасининг узулишига далил бўлади. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, ҳайзли аёл билан жимў қилмоқ дунёвий ишларнинг осойишта бўлишига далилдир.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида канизакдан бўлган хотини билан жимў қилаётганини кўрса, подшоҳ томонидан унга хайру манфаат етишига далилдир. Агар таниш бир ёш киши билан жимў қилаётган бўлса, ундан хайру манфаат топишини билдиради. Нотаниш бир ёш киши билан жимў қилаётганини кўрса, подшоҳдан ҳожати раво бўлишига далилдир. Ўлган бир эркак билан жимў қилаётганини кўрса, ўша одам учун бирор дуо ёки эҳсон қилишини билдиради. Агар бир аёл бошқа бир аёл билан жимў қилаётганини кўрса, ўша аёлдан яхшилик кўриши ва ҳожати раво бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, хар ким тушида жимў қилса ва ғусл вожиб бўлса, бу тушнинг таъбири бўлмайди.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда маний, эркак уруги курса нима булади

МАНИЙ, ЭРЛИК УРУҒИ (МАНИЙ) Маний бу фарзанд ҳосил бўладиган сув (уруғ)дир.Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги маний қўлга киритадиган ва ундан шод бўладиган бойликдир. Тушида бир кўза манийга эга эканини кўрса, кўп бойлик топишига далилдир....

Тушда олат курса нима булади

Ибн Сирин: Агар эркаклар жинсий аъзосини кўрган ҳотин киши бўлса, эридан ажрашади. Ким дарёга сийса, молга эришади. Уйланмаган йигит ҳаммомда бавл қилса, уйланади. Уйланган бўлса, ҳотини учун мол сарфлайди. Агар бирор идишга сийса, бўйдоқ бўлса...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда улик билан жимо килмок (жинсий алока килмок) курса нима булади

ЎЛИК БИЛАН ЖИМЎ ҚИЛМOҚ (МУЖOМАЪАТ КАРДАН БO МУРДА) Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, бу тушнинг хақиқати шуки, агар тушида ўлик билан жимў (жинсий алоқа) қилганини, бироқ маний (уруғ) келмаганини кўрса, бу тушнинг таъбири тўғри ва дурустдир. Агар...



Фикрлар 3

Музаффар
Тушлар таъбири тушунарли ва мукаммал берилган. Факат рекламалар халакит берябти. Рахмат.
7 февраля 2021 03:53

Махлиё
Рекламалар туш табиридан кўп.
6 февраля 2022 05:57

Дилдора
Рекламадан жуда Куп,илтимос тушмда ажиралиб кеткан эрм келбди чунтагидан жуда Куп майз олдим,леванга курпачалар соль еткиздим кутани чикб кеткан экан,оркасни овкаладим Нима булади
16 февраля 2022 17:58

Фикр қўшиш

Наверх