Иммунитетни кўтариш, аниқ ва самарали усуллар

Иммунитетни кўтариш, аниқ ва самарали усуллар

Иммунитет ажойиб нарса. У ҳаммамизда бор ва уни ҳамиша мустаҳкамлаш ва кучайтириб бориш керак, чунки иммунитет грипп ва шамоллашдан тортиб саратон хасталигигача сақлайди.

Иммунитетни қандай ошириш мумкинИммунитетнинг сири шундаки, у ягона аъзо эмас, балки бутун бир тизимдир. Иммунитет юрак-қон томир тизимидан ҳам мураккабдир, у ҳужайра даражасида ишлайди.
Олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, соғлом турмуш тарзи турли касалликларга қарши курашишда иммунитетга ёрдам берар экан. Келинг, уларни кўриб чиқамиз.
 
ЧекмасликКашанданинг оғиз бўшлиғида ҳақиқий яллиғланиш ўчоғи вужудга келади ва у иммунитетни ўзига жалб қилиб чалғитади. Шунинг учун чекувчилар ҳар хил хасталикларга тез-тез чалинадилар: туберкулёз, юрак-қон томир касалликлари ва хаттоки саратон. Иммунитетингизни кучайтиришни хоҳласангиз, чекишдан воз кечинг.
 
Алкогол ичимликларни ичмаслик

Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, алкогол ичимликлар ўсмага қарши иммунитетнинг фаоллигини сусайтирар экан, бу эса йўғон ичак саратони ва жигар хасталикларига олиб келади. Хуллас, касал бўлишни истамасангиз, ичманг, акс ҳолда ўсимтага қарши имммунитетни ишдан чиқариб қўясиз. 
Кўпроқ сабзавот ва мевалардан истеъмол қилишСабзавот ва меваларнинг ҳаммаси кони фойда – чеснок ҳам, занжабил (имбир) ҳам, лимон ҳам. Баъзи одамларга қайсидир мева ёки сабзавот мижозига тўғри келмаслиги мумкин, бундай ҳолда ўша маҳсулотни камроқ истеъмол қилиш ёки умуман рациондан чиқариб юбориш мумкин.
 
УйқуИммунитетни кучайтиришнинг оддий ва ҳаққоний усулларидан бири – тўйиб ухлашдир. Агар сиз тез-тез шамоллаб турсангиз – эҳтимол сиз кам ухлаётгандирсиз. Тўйиб ухлаганда организм кун бўйи сарфлаган энергиясини қайта тиклаб олади, шунинг учун инсон кунига 8-9 соат ухлаш тавсия этилади.
 
Спорт билан шуғулланишСпорт бирваракайига бир неча йўналишда ёрдам беради. Биринчидан, спортчилар чиндан ҳам камроқ касалликка чалинадилар. Иккинчидан, спорт уйқу режимини тартибга солади (уйқунинг эса қанчалик муҳимлиги ҳақида айтиб ўтдик). Учинчидан, спорт семизликка қарши курашишда яхши натижа беради. Семизлик эса иммунитетнинг ишдан чиқишига олиб келувчи омиллардан биридир.
 
Асабийлашмаслик

Асабийлашиш ҳам иммунитетни издан чиқариши мумкин. Интернет саҳифаларида тинчлантирувчи, хотиржамликни сақлаб қолувчи тавсиялар талайгина. Стйресс гормонлари иммун тизимининг ишини ишдан чиқаради ва кўпгина касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун арзимаган нарсаларга жиғибийрон болавермасдан, хотиржамликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.



Ўҳшаш маълумотлар

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Қандай қилиб бепул тиббий кўрикдан ўтиш керак ва нима учун ҳамма буни қилиши керак

Биз қандай қилиб саратон касаллиги учун тестдан ўтишни ва бунга ўз маблағимизни сарфламасликни - Соғлиқни сақлаш миллий лойиҳаси билан биргаликда аниқлаймиз....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх