Тушда чанг чалмок курса нима булади

ЧАНГ ЧАЛМОҚ (ЧАНГ ЗАДАН) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги чанг чалиш ёлғон сўз бўлади. Агар чанг чалаётганини кўрса, ёлғон ва ботил сўзга далил бўлиб, бундан унга ғам ва зиён етади. Агар подшоҳнинг чанг берганини кўрса, подшоҳдан унга атолар ва улуғлик етишига далилдир. Агар бу ҳолга яраша бўлмаса, ғаму андуҳдан қутулиб, хурсандчиликка етишини билдиради. Агар чангни синдирганини ёки отиб юборганини кўрса, ёлғондан тавба қилишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тушда чанг чалмоқ узоқ умрни билдиради.


Кирмоний (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида чанг чалаётганини кўрса, улуғлардан бир иззатли аёлга етишишига, ундан обрўиззат, мол топишига, охири ўша хотинни никоҳига олишига далилдир. Агар чанг, карнай-сурнай ва рақсни кўрса, буларнинг барчаси ғаму мусибатга далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида беморликда чанг ва дўмбира чалаётганини кўрса, вафотига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда куй курса нима булади

ҚЎЙ (ГЎСПАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қўй ҳарбий ўлжани билдиради. Тушида қўйларни ўтлатиб юрганини кўрса, бир гуруҳ устидан улуғлик ва раҳбарлик топишига далилдир. Қўйларнинг баъзиси оқ, баъзиси қора эканини кўрса, ўша гуруҳнинг...



Фикр қўшиш

Наверх