Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир киши бўлиб, у макру ҳийла билан аёлни ўша кишига беришни хоҳлайди. Чунки қудуқ қазимоқ макру ҳийлани билдиради. Мисолда айтиладики, фалончига чоҳ қазиди деса, унга ёмонлик ва ҳийла қилмоқчи, деганини билдиради.

Қудуқ суви аёлнинг молу давлатини билдиради. Агар ҳар ким қудуқдан сув ичаётганини кўрса, аёлнинг молу давлатидан ейишига далилдир. Агар пишиқ ғиигглар билан кўтарилган бирорта қудукдан сув ичаётганини кўрса, бу ҳам аёл кишининг бойлигига далилдир. Ҳар ким тушида қудуқ қазиганини ва ундан сув чиқмаганини кўрса, камбағал хотин олишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, агар мазаси ширин бўлган қудуқ сувидан ичганини кўрса, аёлнинг молини унга ёқмаган ҳолда олиб ейипнна далилдир. Агар қудуқнинг иссиқ сувидан ичаётганини кўрса, аёлнинг моли туфайли жафо топишига далил бўлади. Баъзи таъбирчиларнинг сўзларича, бемор бўлади. Агар қудуқ сувини муздек ва ширин кўрса, хотиндан хайру манфаат топишига далилдир. Агар қудуқда сув кўп эканлигини кўрса, аёлнинг олийҳиммат ва сахий эканлигига, қудукда сув оз эканини кўрса, пасткаш ва ярамас аёлга далилдир. Агар қудуқ қазиса, тезда сув чиқса, аёл бемор бўлиши ва ўз молини беморликда еб битиришига далилдир. Агар қудукдан қора ёки кўк сув чиқса, ғаму андуҳ етишига, қудуқдан оқ сув чиққанини кўрса, мерос топишига далил бўлади. Агар сув қудуқ қаърига кириб кетиб, ҳеч нарса қолмаса, хотинининг ўлиши ва молининг талон-тарож бўлишига далилдир. Қудуқнинг ер остига кўчиб кириб кетиши ҳам аёлнинг ҳалок бўлишига далил бўлади.

Кирмоний (р.а.) айтадики, агар киши тушида сув олиш учун қудуққа челак ташлаганини, бироқ арқон узилиб, челак қудуққа тушиб кетганини кўрса, чала фарзанд туғилишига далилдир.

ҲИКОЯТ. Хабарда келишича, бир киши Абдуллоҳ ибн Аббосдан: Тушимда қудуққа сув олиш учун челак ташлаганимни кўрдим, бироқ арқон иккига бўлиниб, биттасини тортиб олдим, иккинчиси қудуқда қолди, — деб таъбирини сўради. Абдуллоҳ деди: Сен аёлингдан узокда эдинг. Аёлинг олти ойлик фарзанд турди ва уни дафн қилдилар. Халиги киши: Мен бу сўздан таажжубга тушдим, — деди.
Дониёл (а.с.) айтадиларки, ҳар ким тушида маълум бир жойда қудуқ қазиётганини кўрса, ўз яқинларига макру ҳийла қилишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, чоҳ қазимоқ ва сув чиқармоқ никоҳ ҳукмига эгадир. Агар биров учун қудуқ қазиётганини кўрса, бировнинг никоҳи учун воситачи бўлишини билдиради.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар қудуқдан сув олаётганини кўрса, макру ҳийла билан бойлик тўплашига далилдир, хусусан бу қудуқни ўзи кавлаган бўлса. Агар қудукдан челакка сув олиб, кўзага қуяётганини кўрса, ўз молини яхшилаб сақлашига далилдир. Агар қудукдан сув олиб, ерга қўяётганини кўрса, молини нафақа қилишини билдиради. Агар қудуққа йиқилиб кетганини кўрса, макру ҳийлага дучор бўлишини билдиради. Агар боғни суғораётганини кўрса, тўплаган молига хотин олиши ёки канизак харид қилишини билдиради. Агар ўша боғда мевалар борлигини кўрса, хотини фарзанд туғишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, боққа сув бераётганини кўрса, ўз хотини билан яқинлик қилишини билдиради. Агар сув қудуқ қирғоғига тўлиб чиқиб, оқиб кетаётганини кўрса, бошқа хотинга уйланиши ва ундан молу неъмат топишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда қудуқ кўрмоқ олти нарсани билдиради: хотинни; канизакни; олимни; бойни; алдовни; макру ҳийлани.
Қудуқ кавловчи макру ҳийла бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда коракарга курса нима булади

ҚОРАҚАРҒА (ЗОҒ) Ибн Сириннинг айтадики, тушдаги қарға фосиқ, дини бузуқ ҳамда ишларда ёлғон гапирувчи кишига далилдир. Тушида қарғани тутиб олганини ёки биров унга берганини кўрса, юқорида айтилган сифатли кчши билан учрашуви ва ёмон ишларга мойил...

Тушда куй курса нима булади

ҚЎЙ (ГЎСПАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қўй ҳарбий ўлжани билдиради. Тушида қўйларни ўтлатиб юрганини кўрса, бир гуруҳ устидан улуғлик ва раҳбарлик топишига далилдир. Қўйларнинг баъзиси оқ, баъзиси қора эканини кўрса, ўша гуруҳнинг...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...

Тушда хадя килмок курса нима булади

ҲАДЯ (АТО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга бирор нарсани ҳадя қилганини кўрса, таъбирчи ундан берилган ҳадя қандай хил эканини, олтинми-кумушми ёки либосми, ҳадя қилувчи танишми ёки нотанишми, эркакми ёки аёлми, бу ҳакда сўраши,...

Тушда хаммом курса нима булади

ҲАММОМ (ГАРМОБА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ҳаммом ғаму андуҳ бўлади. Ҳаммомда ювиниш шодликни билдиради. Илиқ сув яхши ва кучли қайнаган сув ёмон бўлади. Тушида ҳаммомга борганини, унда ғусл қилганини ва тоза бўлиб ювинганини кўрса,...



Фикр қўшиш

Наверх