Тушда сон (оёк сони) курса нима булади

СОН (РОН) (Тана аъзоси) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги сон қариндошларнинг қувватига далилдир. Тушида сонининг синганини ёки тушиб қолганини кўрса, қариндошларидан жудо бўлишини, тани заифлашишини, ғурбатда ҳалок бўлишини билдиради. Тушида бировнинг сонини тилиб ташлаганини кўрса ҳам шу таъбирни билдиради.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушдаги ўнг сон ота томонидан бўлган қариндошларга, чап сон она томонидан бўлган қариндошларга далилдир. Тушида сонининг ингичкалашиб қолганини кўрса, қариндошларининг ишлари заиф бўлишини билдиради.

Тушида сони кесилганини кўрса, қариндошларидан узоқлик қидиришини билдиради. Тушида сони синиб кетганини кўрса, бир улуғ мартабали кишидан хорлик тортишига далилдир. Тушида сонидаги гўштлари тушиб кетганини кўрса, қариндошларининг моллари йўқ бўлишини билдиради.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида сонлари иплар билан боғланганини кўрса, қариндошларидан ажралиб қолмаслиги ва никоҳ билан боғланишини билдиради. Тушида сонининг гўштидан еяётганини кўрса, еганига қараб, ўз қариндошларининг молидан ейишини билдиради.

ҲИКОЯТ, Ҳикоя қилишларича, бир киши Ибн Сирин (р.а.)нинг олдига келиб: Тушимда сонимдан тешик очилганини ва унинг юзидан мўйлар ўсиб чиққанини кўрдим, бир кишига сонимдаги мўйларни қириб ташлашни буюрдим, — деди. Ибн Сирин (р.а.) унга: Сенинг қарзинг бор экан, яқинларингдан
бир киши қарзингни тўлаб юборади,-деди. Ўша ойда унинг қариндошларидан бири келиб, икки юз динор қарзини тўлаб берди.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда сонни кўриш тўрт нарсани билдиради: аҳли оилани; ишониш мумкин бўлган дўстларни; молни ва ғазабни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда оёк курса нима булади

ОЁҚ (ПОЙ) Дониёл (а.с.) айтадилар: Кимки бир оёғини кесилганини ёки синганини кўрса, ярим моли кетишига далилдир. Агар ҳар икки оёғининг кесилганини ёки синганини кўрса, барча моли кетишига ёки ўзининг ўлишига далил бўлади....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх