Тушда оёк курса нима булади

ОЁҚ (ПОЙ) Дониёл (а.с.) айтадилар: Кимки бир оёғини кесилганини ёки синганини кўрса, ярим моли кетишига далилдир. Агар ҳар икки оёғининг кесилганини ёки синганини кўрса, барча моли кетишига ёки ўзининг ўлишига далил бўлади.

Таъбирчиларнинг айтишларича, агар киши ҳар икки оёғининг кесилганини ёки синганини кўрса, сафарга чиқишига далил бўлади. Қарасаки, оёғи пўлат ёки мисдан эмиш, умри узун бўлишига далолат қилади. Агар оёғини шишадан эканини кўрса, умри тез тугаши ва моли соврилишига далилдир, чунки шиша боқий эмас, кучи камдир. Оёғи шал ёки иллатли эканини кўрса, ҳолатининг суст ва заиф бўлишига далилдир. Агар яхши одам оёғининг шал бўлганини кўрса, динининг зиёда бўлишига далолат қилади.


Оёғининг арқон билан боғлаб қўйилганини кўрса, бирор кишидан унга манфаат етишига далил бўлади. Оёғи йўқ бўлиб, ҳассатаёғ билан кетаётганини кўрса, бирор кишига суянишига далил бўлади, лекин у кишидан фойда топмайди. Подшоҳ ёки амалдор ҳар икки оёғининг кесилганини кўрса, амалидан тушишига далилдир ва моли барбод бўлади. Қараса, оёғи кумуш, тўпиқлари олтин эмиш, юқоридаги далилнинг ўзидир. Қарасаки, оёғи касалманд эмиш, унга бирор зиён етишига далилдир. Оёғи устунга боғланганини кўрса, бунинг таъбири тузукроқ бўлади, чунки дарахт эркак кабидир, устун эса мурда каби. Оёғи тузоққа тушиб қолганини ёки бирор жойга кириб қолганини кўрса, макру ҳийлага дучор бўлишига далолат қилади, оғир-енгиллиги эса тузоқнинг қаттиқ, маҳкамлигига боғлиқ. Оёғи бирорта жойда ёки гўрда тойиб кетганини кўрса, дин ва дунё ишида оқсаб қолиши ёки бировнинг айтган ёмон сўзидан ранжишига далилдир.

Кирмоний (р.а.) айтадики, ҳар икки оёқ ота ва она ҳукмидадир. Оёкда кўрилган ҳар қандай заифлик ва нуқсон ота-онага тааллуқли бўлади. Оёқлар кўп эканлигини кўрса, сафарга кетишига далолат қилади. Борди-ю, камбағал бўлса, бойга айланади.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, оёғини туя ёки сигир оёғига ўхшаганини кўрса, қуввати ва моли зиёда бўлади. Оёғи худди от ёки эшак оёғи кабилигини кўрса, қуввати ва иззати зиёда бўлишига далолат қилади. Оёғини даррандалар ёки ваҳший ҳайвонлар оёғи каби кўрса, ҳаромдан бирор нарса топади.

Оёғини қушлар панжаси каби кўрса, касбу маишатнинг кучайишига далил бўлади, душман устидан зафар топади.
Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишларича, тушда оёқ кўриш етти нарсага белги бўлади: маишатга; умрга; ҳаракатга; мол қидиришга; қувватга; сафарга; хотинга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда калтаклаш курса нима булади

КАЛТАКЛАШ (ЗАДАН) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушида қамчи билан уришаётганини ва қамчи изи баданида қолаётганини кўрса ёки қўл-оёғини боғлаб, савалаётганларини, натижада баданидан қон оқаётганини кўрса, буларнинг барчаси ёмондир. Бу туш...

Тушда куз курса нима булади

КЎЗ (ЧАШМ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги кўз узоқни кўрувчи киши бўлиб, у орқали ҳидоят йўлини топади. Кўк кўз бидъатдир, шаҳло, кўз фарзанд бўлади. Агар тушида кўр бўлиб қолганини кўрса, тўғри йўлни йўқотишига ёки фарзандининг ўлишига...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх