Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда яхшилик топади. Чунончи, Худойи таъоло Каломи Мажидида айтади: Биз айтдик: Эй, олов, Иброҳим учун салқин ва омонлик бўл! (Анбиё сураси, 69-оят).

Агар олов уни куйдирмаганини кўрса, хоҳишсиз сафарга чиқади. Олов баданини куйдирганини кўрса, куйган жойнинг микдорига қараб, унга зиён ва зарар етади. Агар уйига олов тушганини ва баданининг ҳаммасини куйдирганини ва олов ловиллаб ёниб турганини кўрса, юрагида ҳеч қандай қўрқув бўлмаса, унга етадиган меҳнат ва мусибатдан бемор ва заиф бўлишига далилдир, бу беморлик шамоллаш, ўлат, чечак, қизамиқ ва шунга ўхшашлардир. Ўша оловдан қўлига олса, олинган олов микдорига мувофиқ унга ҳаром мол етади. Агар олов тутун билан бирга бўлса, ҳаром мол унга жанг ва хусумат орқали қийинчилик билан ҳосил бўлади. Агар оловнинг тафти ва иссиғи ўзига етиб келаётганини кўрса, уни узокдан ғийбат қилишларига далилдир.

Кирмоний (р.а.) айтади: Агар олов шуъласини одамларга етаётганини кўрса, одамлар орасига адоват ва душманлик солишига далолат •қилади. Савдогар ўз дўкони ва матоларига олов тушганини кўрса, матоларини шамолга совуриши ёки бир дирҳам (пуллик) молларни уч дирҳамга сотишига, ҳеч кимга шафқат қилмаслигига далилдир. Кимки уйига ўт тушганини кўрса, у киши жанг, фитна ва султон жабрига йўлиқишига далилдир.

Агар олов либосини куйдирганини кўрса, ўз яқинлари билан мол туфайли жанг ва хусумат қилиб, ғамгин бўлишига далилдир. Агар бирор ерга катта олов тушганини кўрса, ўша ерда фитна ва жанг бўлишига далолат қилади. Ёнган нарсани кўрса, хотини туфайли ким биландир хусуматлашади.

Агар бирор шаҳарга, маҳаллага, ёки саройга олов тушган бўлса нимаики бўлса, барини куйдирса, оловдан даҳшатли овоз чиқаётган ва кўкка ўралаётган бўлса, ўша жойда жанг ва қирғин бўлиши ёки оғир касаллик юз беришига далилдир. Олов баъзи нарсаларни куйдириб, баъзиларини куйдирмаса, даҳшатли овозга эга бўлмаса, ўша диёрда уруш ва жанг бўлишига далилдир. Агар олов ўрламаса ва нури йўқ бўлса, оғир касалликка далилдир.


Агар оловни тутунли кўрса, ишларда ваҳима ва қўрқинч бўлишига далилдир. Агар оловнинг осмондан тушиб, бирор шаҳар, бирор маҳалла ёки бирорта саройни ёндириб юборганини кўрса, айтилган бало ва фитна ўша жой аҳолисига тушади. Оловнинг даҳшатли овозга эга бўлиб, ўрлаб, бирор ерга тушганини кўрса, бироқ зарар етказмаса, ўша ер одамлари орасида ҳар хил гаплар ва тилда хусуматлар юз беришига далил бўлади. Агар ер остидан даҳшатли олов чиқиб, осмонга кўтарилганини кўрса, ўша оловнинг миқдори ва кучига мувофиқ дўстлар ёлғон ва бўҳтон сўзлар орқали Худо билан жанг қиладилар. Агар оловни бир жойдан иккинчи жойга қараётганини кўрса, бироқ олов ҳеч зарар келтирмаётган бўлса, демак манфаат топади, камбағал бўлса, бой бўлади.

Исмоил Ангас (р.а.)нинг айтишича, кимки осмондан худди ёмғир каби олов ёғаётганини кўрса, ўша жойда подшоҳ томонидан бало келиб, қонлар тўкилишига далилдир. Осмондан олов тушиб, ёйиладиган нарсасини куйдириб юборса, унинг тоатлари Худо томонидан қабул қилинган бўлади. Агар осмондан олов тушиб, ҳеч кимни куйдирмаса, бу Хақ таъолонинг қўрқитиши бўлади. Яна бу подшохдан етадиган қўрқинч бўлиши ҳам мумкин. Агар бошини катта олов қиздираётганини кўрса, катта подшоҳга яқин бўлишига далилдир. Оловда бирор нарса пишираётганини кўрса, диний ва дунёвий ишлари яхшиланишига далилдир. Осмондан олов тушиб, ердаги ўсимликларни ёндириб юборганини кўрса, ўша диёрда, наувзу биллаҳ, фожиали ўлимлар кўп бўлади. Катта олов қубба ёки минорани ёндирса, ёша ер подшоҳи ҳалок бўлади. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, ердан олов чиқиб, нур таратса, ўша ерда хазина борлигига далилдир.

Х,азрати Содиқ (р.а.) айтади: Агар олов парчаларини еб юбораётган бўлса, етимларнинг молини ейишига далил бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: Етимларнинг мол-мулкларини зулм йўли би-лан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлур-лар ва албатта, дўзахда тобланурлар (Нисо сураси, 10-оят).

Оғзидан олов чиқаётганини кўрса, ёлғон ва бўҳтон гапиришига далилдир. Унинг ёнида олов ёнаётган бўлса ва унга зиён еткизмаса, хайрият ва яхшилик топишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Сизлар ёқаётган оловни (ўйлаб) кўрдингизми!? (Воқеа сураси, 71-оят).

Агар одамларга ўт қўяётган бўлса, душманлар устидан ғалаба қазонишига далилдир. Агар олов уни куйдираётгани, аммо нурсиз эканини кўрса, сарсом (менингит) касалидан бемор бўлишига далилдир. Агар ўша оловда нур бўлса, яқинлари ёки фарзандлари оиласида бола туғилади ва бу болага одамлар сано (мақтов) ўқийдилар ёки ўша олов нурининг микдорига қараб давлат ва улуғлик топади. Агар жанг майдонида олов кўрса, оғир касалликлар, масалан, чечак, ўлат, сарсом (менингит) ва, наувзу биллаҳ, фожиавий ўлимга дучор бўлади. Агар оловни тутунли кўрса, подшохдан унга ваҳима ва қўрқинч юз беришига далилдир. Агар оловни бозорда кўрса, бозордагиларнинг диёнацизлигига, савдо ишида инсофсиз ва олди-сотдида ёлғончи эканликларига далил бўлади. Бирорта диёрга олов тушганини кўрса, ўша диёрда подшоҳ эл мулкини мусодара қилишига ва халққа зулм етишига далил бўлади. Бирор кишининг либосига олов тушганини кўрса, ўша кишига мусибат, қўрқинч ва ваҳима етади.
Агар ўзини олов устида турганини кўрса, унга ранж етишига далилдир.

ОЛОВ АЛАНГАСИ (ШАРОРАЙИ ОТАШ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги олов алангаси ўзига етадиган ёмон гапга далилдир. Агар ўзига ҳисобсиз олов алангаси тегаётганини кўрса, оғир меҳнат ва балога гирифтор бўлишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, бирор шаҳар ёки кўчага олов алангаси тушса, ўша мавзеда жанг ва фитна пайдо бўлишига далил бўлади. Агар олов алангасини кучли кўрса, унга Худойи азза ва жалланинг азоби етишига ёки ўша мавзега етишига далил бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: Дарвоқе, у (жаҳаннам) қасрдек (улкан) алангаларни отур (Мурсалот сураси, 32-оят). Олов алангаси одамлар орасига тушганини кўрса, ўша мавзедаги одамлар бирбири билан жангу хусумат қилишларига далил бўлади. Ўт қўймоқ ва олов билан ўйнамоқ қаттиқ ёмон гапиришга далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, қўлида бир пора оловни кўрса, подшоҳнинг ишларига машғул бўлишига далил бўлади. Агар ўша олов билан тутун ҳам бўлса, бу ишда олов унинг қўлига ўтиб қолганини кўрса, подшоҳ хизматида ҳаром мол топишига далилдир. Агар ўша оловдан бир бўлагини одамларга берса, унинг қилмишидан одамларга кулфат ва зарар етишига ва одамларнинг унга душман бўлишига далилдир. Агар у билан бирор нарса пиширса ва еса, ёқимли сўзлар эшитишига далолат қилади.

Имоми Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда оловни кўриш йигирма беш нарсани билдиради: фитна; жанг; фасод; қийинчилик; душманлик; ёқимсиз сўзлар; мурод ва мақсадга тўсқинлик; подшоҳ ғазаби; азоб; нифоқ; йўлни йўқотиш; илму ҳикмат; ёмон йўл; мусибат; қўрқинч ва хавф; куйиш; подшоҳ хизмати; ўлат; сарсом (бош пардасининг шамоллаши); чечак; ишларнинг юришиб кетиши; фазилат; ҳаром мол; ризқ; фойда.

ОЛОВ ЁҚМОҚ (ОТАШАФРУХТАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда олов ёқмоқ подшоҳ учун қувват бўлади. Тутунсиз ва ёруғ олов ҳам қувватдир. Тутунли олов ситамгар подшоҳ ҳамда қайғу ва зиён бўлади. Исиниш учун олов ёқса, ёки бу оловда бошқа одам иссинаётган бўлса, фойда топиш учун бирор нарса қидиришига далил бўлади. Бирор мақсадсиз ва фойдасиз олов ёққанини кўрса, ҳеч бир сабабсиз жанг ва жанжал қилишига далилдир. Бирор нарса пишириш мақсадида олов ёқаётганини кўрса, одамларнинг ғийбати сабабли бирор кишининг аҳволини текшириш учун бир ишга қўл уришига далилдир. Агар ўша пиширилган нарсадан еса ғаму қайғу тортиб, егани микдорича ризқ-рўз топишига далилдир. Қазон остига ўт ёқаётганини ва қазонда гўшт ёки бирор нарса борлигини кўрса, хона соҳибасига манфаат келтирадиган бирор ишни амалга оширишига далилдир. Бироқ ўша қазонда ҳеч нарса йўкдигини кўрса, бу ишдан ғаму андуҳ етишига далилдир. Агар ёритиш учун олов ёққанини кўрса, бирор ишни ҳужжат ва далил билан ошкор қилишига далилдир. Ҳолва пишириш учун олов ёққанини кўрса, яхши сўз эшитишига далолат қилади.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, одамларни ёндириш учун бирор мавзега олов ёққанини кўрса, шу мавзе аҳолисини ғийбат қилиб, улар ҳақида ёмон сўзлар айтишига далил бўлади.

Тандирга ёки оташдонга олов ёққанини кўрса, мақсади таом пишириш бўлмаса, ўз қариндошларидан бўлмиш бирор киши билан жанг ёки жанжал қилишига далил бўлади. Ўз фойдаси учун олов ёқишни хоҳласа, бироқ олов ёнмаса ва ёруғлик бермаса, ўз илмидан фойда олишига далилдир, борди-ю бу киши подшоҳ бўлса, обрў-иззати ва давлати зиёда бўлади. Олов ёқсаю, бироқ олови ўчиб қолса, халок бўлишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, биёбонда олов ёқаётганлигини ва бу олов нуридан одамлар йўл юриб кетаётганини ва ҳар бири ўз жойи ва мевзеига тарқалиб кетишаётганини кўрса, одамлар унинг илму-ҳикматидан баҳраманд бўлишлари ва тўғри йўл топишларига далолат қилади. Оловнинг ўчаётганини ва нури йўқолаётганини кўрса, аҳволи ўзгариб, дунёдан кетишига далолат қилади. Биёбонда олов ёқаётганини ва бу олов тўғри йўлга нур сочаётганини кўрса, унинг илми одамларни адашув йўлига етаклашига далил бўлади. Агар бирор мавзени ёндириш учун олов ёқса, олов уни куйдирмаса ва у савдогар бўлса, олти-сотдини нифоқ билан қилиши ва моли ҳаром бўлишига далил бўлади.

Агар қўшнининг уйидан олов олиб чиқаётганини кўрса, ҳаром мол топишига далолат қилади.
ОЛОВ НУРИ (РЎШНОИЙИ ОТАШ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар бирор киши тушида олов нурини кўрса ва бу нурда йўл юриш мумкин бўлса, зоҳидлик топишига далилдир.

Агар олов нурини тик турганлигини кўрса, унинг давлатга етиш сабаби шу жойда бўлади. Агар чўғларнинг нур сочиб турганлигини кўрса, бу диёрдан Султоннинг кетишига далил бўлади. Ўз уйида чўғ кўрса ва бу чўғдан хона ёруғ бўлса, ишлари ривож топишига ва давлати зиёда бўлишига далил бўлади. Агар чўғни ўчирганини кўрса, унинг уйида жанжал ва яраштириш ишлари бўлишидан далолат беради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда осмон курса нима булади

ОСМОН Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, кимки ўзини биринчи осмонда кўрса, ажали яқинлашиб қолганига далил бўлади. Ўзини иккинчи осмонда кўрса, илму дониш ҳосил бўлишига далилдир. Агар учинчи осмонда кўрса, бу дунёнинг иззат ва иқболини топади. Агар...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх