Тушда совут курса нима булади

СОВУТ (ЗИРИҲ) Ибн Сириннинг айтишича, тушида совут кийиб олганини кўрса, душмандан, омон бўлишига далилдир.
Агар совути йўқолиб қолганини кўрса, душман унинг устидан ғалаба қилишига далилдир. Агар кимдир унга совут берганини ва совутни кийиб олганини кўрса, ўша киши душманга қарши ёрдам беришига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, совут кишининг динини ҳимоя қилувчи нарсага далилдир.


Агар совут билан бирга бошқа қуроли борлигини кўрса, мунофиқнинг макридан ва ҳалойиқнинг шарридан эмин бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тушдаги совут динининг зиёда бўлишига далилдир. Хар ким тушида совут кийса, Худойи таъолонинг ҳифзу ҳимоятида бўлишига далилдир.
Кирмонийнинг айтишича, киши тушида совути борлигини кўрса, душманлардан ўзи ва аҳли оиласи омон бўлишига далилдир. Агар совут билан бирга қурол ҳам олиб юрганини кўрса, одамларнинг ёмонликларидан ва дўстнинг ҳийласидан омон бўлишини билдиради.

Х,азрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги совут олти нарсани билдиради: омонликни; дин ҳимоясини; қувватни; молни; умргузаронликни; яхшиликни.
Тушдаги совут ясовчи одамларга одоб ўргатувчи кишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда илон курса нима булади

ИЛОН (МОР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги илон яширин ёмонликни кўзловчи душмандир. Тушида уйида илон юрганини кўрса, оиладаги душманни билдиради. Агар далада кўрса, бегона душманга далилдир. Тушида илон билан жанг қилаётганини кўрса, душман...

Тушда калта найза, найза курса нима булади

КАЛТА НАЙЗА (ҲАРБА) — ҲАРБА — бу калта найзадир. Агар тушида калта найзага эга эканини кўрса, фарзанд туғилишига далилдир. Агар хотини бўлмаса мол топади. Агар калта найза билан биргаликда бошқа қуролларга ҳам эга эканини туш кўрса, улуғлик ва обрў...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх