Тушда калит курса нима булади

КАЛИТ (КАЛИД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги калит ишларни юргизувчи кишидир. Тушида қулфни калит билан очганини ва эшик табақасини ҳам очганини кўрса, тўхтаб қолган ишларининг юришиб кетишига ва душман устидан ғалаба қилишига далилдир. Тушида қўлида кўпгина калитлар борлигини кўрса, обрў ва эътибор топишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Осмонлар ва Ернинг очқичлари Ундадир. . . (Зумар сураси, 63-оят).


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги калит хайрли ишларнинг очилиши ва ёмон ишларнинг бекилишидир. Баъзиларнинг фикрича, калит уйланишни билдиради. Тушида Жаннат эшикларининг калитларига эгалигини кўрса, султон йўлида бўлиб, ишларининг оқибати яхши ва соз бўлишига далилдир.

Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида темир калити борлигини кўрса, қувват ва созликка далилдир. Агар бронза ёки мис калити борлигини кўрса, сўзи ўткир бўлишига далилдир.

Агар тилла ёки кумуш калити борлигини кўрса, сўзлари маъқул бўлишига далилдир яна айтишларича, хазина топади.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида калитларни қанчалик кўп кўрса, моли шунчалик кўп бўлишини билдиради. Яна айтишларича, тушдаги калит Ҳақ субҳонаҳу ва таъолоға дуо ва истиғфор айтиш ҳамда ҳожатларини сўрашни билдиради. Тушида калитни қулфга солиб, эшикни очганини кўрса, ҳожатлари раво бўлишини, тўхтаб қолган ишлари юришиб кетишини билдиради. Агар тушида битта калит билан иккита қулфни очиб, эшикларни ҳам очиб юборганини кўрса, чиройли аёлга уйланишини билдиради.

Ҳофиз муаббирнинг айтишича, тушида ўз қўлини калит эканини кўрса, намозхон бўлишига далилдир. Агар калити қўлидан тушиб кетганини кўрса, намозга дангаса эканини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги калит саккиз нарсани билдиради: ишларнинг юришувини; ғамдан қутилишини; беморликдан шифо топишини; мурод топишини; дин қувватини; Ҳаж қилишни; дуоларнинг ижобатини; илм ўрганишни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда кумуш, кумуш танга курса нима булади

КУМУШ (НУҚРА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, кўп одамлар тушида кумуш кўрадилар, ўнгида ҳам кумуш топадилар, кўпинча заҳматга тушадилар. Тушда кумуш кўриш тўғри хабарга далил бўлади. Синган кумуш ёлғон хабарга далилдир. Агар чўнтагида кумуш...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх