Тушда пойдевор куймок курса нима булади

ПОЙДEВОР ҚЎЙМОҚ (БУНЁД НИҲОДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида пойдевор қўяётганини кўрса, кўрган пойдеворининг миқдорига мувофиқ каттаю-кичикдан дунёвий фойда кўради. Агар номаълум жойга пойдевор қўйганини кўрса, лекин бу жой кимники эканини билмаса, дин ва дунё ишларида ҳаракати зое бўлишига далил бўлади. Агар пойдеворни ўз мулки ва ерига қўйганини кўрса, ҳалол ризқ-рўз топишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, агар пойдеворни пишган ғишт ёки ганждан қўйганини кўрса, ҳаромдан мол топишини билдиради.

Агар хом ғиштдан ҳавога пойдевор қўйганини кўрса, дин ишларида эътибори баланд бўлишини билдиради. Агар деворнинг пойдеворини пишиқ ғиштдан қўйганини кўрса, дунё ишларига ва орзу ҳавасга берилишига далилдир. Агар туш кўрувчи бино қурса ва ҳаққини ҳам олса, манфаат топишини билдиради. Агар пойдеворни пишиқ ғипггдан кўтарганини кўрса, подшоҳдан фойда кўришини англатади. Агар пойдеворни ҳам ғиштдан ва лойдан кўтарганини кўрса, оддий одамлардан фойда топишига далолат қилади.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишларича, ҳар ким шаҳар бунёд қилганини кўрса, одамлардан бир гуруҳини ҳимояси остига олишига далил бўлади. Агар қалъа бунёд қилганини кўрса, душманлар зараридан омон бўлишига далилдир. Агар кўшк бино қилганини кўрса, дунё ишлари билан машғул бўлишини билдиради. Агар сарой бино қилганини ва бу саройда ўтирганини кўрса, фойдалар топишини билдиради. Агар масжид қурганини кўрса, бир жамоатни яхши ишга тўплашига далилдир. Агар минора қурганини кўрса, унинг номи яхшилик билан ёйилишига далил бўлади. Агар боғ қилганини кўрса, бадавлат ва покдоман аёлга уйланишини билдиради. Агар гўристон бунёд қилганини кўрса, охират ишига машғул бўлишига далилдир. Агар қубба бино қилганини кўрса, обрў-эътибор қидиришига далилдир. Билгинки, пойдевор қуриш ва уни тугаллаш дин ва дунё ишларини мукаммал қилишга далилдир. Агар қурилишни тугалланмаганини кўрса, ишлари ҳам тугалланмай қолишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...



Фикр қўшиш

Наверх