КУМУШ (НУҚРА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, кўп одамлар тушида кумуш кўрадилар, ўнгида ҳам кумуш топадилар, кўпинча заҳматга тушадилар. Тушда кумуш кўриш тўғри хабарга далил бўлади. Синган кумуш ёлғон хабарга далилдир. Агар чўнтагида кумуш борлигини кўрса бирор нарсани омонат сифатида унга қўйишларига далилдир. Агар тушида коса, офтоба ёки жомни кумушдан эканини кўрса, молга далил бўлади. Агар ҳисобсиз кумуш топганини кўрса, хазина топишига далилдир.
Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида кумуши жуда кўплигини кўрса, фарзанд туғилишига далилдир.
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда коса курса нима буладиКОСА (КОСА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ёғоч коса, агар ичида емиш бўлса ва ундан еганини кўрса, унинг миқдорича сафардан ҳалол ризқ топишига далилдир. Тушдаги сопол коса ризқ бўлади, бўш коса ҳайронлик ва бечораликдир....
Тушда либос, кийим курса нима буладиЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....
Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима буладиОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...
Тушда олтин, олтин танга, динор курса нима буладиОЛТИН (ЗАР) Муҳаммад ибн Сириннинг айтишича, олтин эркак киши учун тушда қайғу ва ғам бўлади. Аёллар учун яхши ва ёқимли бўлади. Агар тилла топиб олганини ёки биров берганини кўрса, моли йўқ бўлиши, товон тўлаши ёки кимдир унга ғазабини сочишига...
Тушда узук курса нима буладиУЗУК (АНГУШТАРИЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, нақшли чиройли узукни кўрса, узук соҳибидан унга хайрият ва яхшилик етишига далилдир. Агар бир киши унга узук бериб, узукка муҳр қилишини сўраса, нимаики унга лойиқ бўлса, ўшани топади, яъни...