Тушда олтин, олтин танга, динор курса нима булади

ОЛТИН (ЗАР) Муҳаммад ибн Сириннинг айтишича, олтин эркак киши учун тушда қайғу ва ғам бўлади. Аёллар учун яхши ва ёқимли бўлади. Агар тилла топиб олганини ёки биров берганини кўрса, моли йўқ бўлиши, товон тўлаши ёки кимдир унга ғазабини сочишига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, ҳар ким тушида олтин эритаётганини кўрса, одамларнинг тилига тушишига далилдир. Агар олтинларни қопга солиб, уйига олиб кетаётганини кўрса, кўп мол топишига далилдир. Агар олтинларни еяётганини кўрса, егани микдорида оиласига мол харж қилишига далилдир.

Жобирнинг айтишича, олтиндан қилинган нарсалар эркак учун ёмон, аёллар учун яхши бўлади. Агар олтин ва кумушнинг бир ерда жам бўлиб турганини кўрса, иззат ва улуғликка далил бўлади. Агар кумуш конини кўрса, улуғвор қизни хотинликка олишига далилдир, бироқ ғамгин бўлади. Агар заргар билан ўтириб, у билан муомала қилаётганини кўрса, бир ёлғончи одам билан муомала қилишига далил бўлади.


ОЛТИН ТАНГА (ДИНОР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, қўлида сони тўрт динордан ортиқ бўлган олтин тангаларни туш кўрса, унга ёқимсиз бир ҳолат юз бериши ёки дилига оғир ботадиган бир сўз эшитишига далилдир.

Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги беш дона дирам (кумуш) танга ёқимли ва соз иш қилишга далилдир. Тушида бир динор ёки минг динори борлигини кўрса, мол ҳосил бўладиган илм ўрганишига далилдир, бироқ динор сони жуфт бўлса, яхшироқ бўлади. Тушида бировга динор берганини ёки йўқотиб қўйганини кўрса, фарзанди сабабли мусибат етишини билдиради. Тушида кўпгина динорлари борлигини кўрса, ранж етишини билдиради.

Таъбирчиларнинг айтишларича, тушдаги динорлар топширилиши керак бўлган омонатларни билдиради. Аллоҳ таъоло айтади: . . . Лекин, шундайи (ҳам) борки, унга бир динор (пул)ни омонат берсанг, то устида қаттиқ туриб олмагунинггача, сенга қайтариб бермайди. . . (Оли Имрон сураси, 75-оят).
Тушида ўз қўлида беш динор борлигини кўрса, фарз қилинган беш вақт намозни адо қилишини билдиради. Тушида динорлари кўп эканини ва уларни маҳкам жойга жойлаганини кўрса, мусулмонлар омонатини сақлашига далилдир. Тушида динор улашаётганини кўрса, эл орасида амри маъруф қилишини ва омонатни топширишини билдиради.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида бир динор топганини кўрса, топширилган бирор омонат тўғрисида унга кафиллик хати ёки шариъат бўйича хужжат ёзилишига далилдир. Кўпинча, тушида динор топса, ўнгида ҳам .динор топадилар.

Исмоил Ашъас (р.а.) айтадики, тушдаги динор дин ва тўғри йўл бўлади, борди-ю унга суврат нақшланмаган бўлса. Тушида динори борлигини, унинг бир юзида Худойи таъолонинг номи, иккинчи юзида суврат борлигини кўрса, борди-ю туш соҳиби мусулмон бўлса, муртадга айланишини, кофир бўлса, мусулмон бўлишини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги динор беш вақт намозни билдиради. Агар у жуфт бўлса, пок дин ва фойдали илмга далилдир, агар тоқ бўлса, таъбири аксинчадир.

Ҳофиз Муаббир (р.а.) айтадики, тушдаги динор хотин, фарзанд ва канизак бўлади. Кўп динор қийинчилик ва хусумат билан қўлга киритиладиган молга далилдир



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...



Фикр қўшиш

Наверх