Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб олса, у араб оти бўлмаса ёки биров унга от берса, у отга минса, шараф ва улуғлик топишига далил бўлади, лекин араб оти ҳақида гапирганимдан камроқ бўлади. Агар отда бирор нарса кам бўлса, масалан, эгар, тўқим, юрган, демак улуғликда бироз камчилик бўлади. Агар от билан жанг қилаётганини, от ғолиб келганиии, фармонига бўйсунмаганини кўрса, маъсият ва гуноҳ қилишига далил бўлади.

Муҳаммад ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, яланғоч отга минганини кўрса, мусибат, маъсият ва гуноҳ кўпайишига далил қилади. Агар от бошқа одамники бўлса, айтган нарсаларимиз от эгасига тааллуқли бўлади. Отнинг яланғоч эканини, аммо бўйсунувчи эканини кўрса, шараф ва улуғликка далил бўлади. Отга минганини ва у от тбмда ёки девор устида турганини кўрса, гуноҳи оғирроқ ва кўпроқ бўлишига далилдир. Отга ўтирганини ва от ҳавода учаётганини кўрса ёки отнинг қанотлари бўлиб, қуш каби учаётганини кўрса, унинг учун бу дунёда шараф ва улуғлик бўлади ёҳуд от эгаси сафарга чиқиши мумкин.


Кирмоний (р.а.) айтадики: Агар чавкар (ола) отга минганини кўрса, одамлар гувоҳлик қиладиган ишга қўл уришига далилдир. Қора отга минганини кўрса, бойлик ва улуғлик ҳосил бўладиган иш қилишга далилдир. Жийрон от минганини кўрса, подшоҳдан ҳурмат ва диний созлик топади. Агар сариқ отга минганини кўрса, бироз касалликка чалинишига далилдир. Саман отга миниш ҳам шунга далолат қилади. Отдан тушса, шараф ва иззатдан тушишига далилдир. Яланғоч отдан тушса, гуноҳ ва маъсият қилишни тўхтатишга далил бўлади. Отга минса, қуролу аслаҳа таққан бўлса, шараф ва улуғлик топишига далолат қилади, ҳеч ким унга тўсқинлик қилолмайди, душман унинг устидан зафар тополмайди. Жанг қилиш учун отни чоптираётган бўлса, ундан бир гуноҳ содир бўлиши ва ундан хавф ва қўрқинч ҳосил бўлишига далилдир. От ўзи билан гаплашганини кўрса, у бир иш қиладики, бу ишдан одамлар ҳангу манг бўлиб қолишади.

Уйига ёки кўчасига бегона бир от кириб келганини кўрса, отнинг қийматига қараб, бир улуғ номдор киши уйи ёки кўчасига келади ва у ерда яшайди. Агар от унинг кўчасидан чиқиб кетса, демак бир азиз киши у ердан кетади ёки вафот этади. Тушида бия отни тутиб олса ёки биров унга берса, хотин олишга далил бўлади ва бу хотин унинг учун муборак бўлади. Агар от қора бўлса, хотиннинг азиз ва номдор бўлмаслигига далилдир.

От гўштини еяётганини кўрса, подшоҳ унга талабгор бўлиб, ўзига яқин қилишига далилдир. Бирорта сарой ёки кўчада жуда кўп от тўпланганини кўрса, ўша мавзега ёмғир ёғади ёки сел келади.

Исмоил Ашъас (р.а.) айтади: Агар йўрға отга минганини кўрса, бой ва солиҳа аёлга уйланишига далилдир, агар бунга лойиқ бўлмаса, шундай аёл билан ҳамсуҳбат бўлади ва ундан фойда топади. Агар отнинг қулоғи кесилган бўлса, улуғлар ундан бехабар бўлишларига далилдир. Думсиз от сотиб олса ва унга минса, ноасл хотин олишига далилдир. От билан осмонга учса, сўнг яна қайтиб тушса, подшоҳ қўлида ҳалок бўлишига далолат қилади. От тепганини ёки тишлаб олганини кўрса, хотини пинҳона ишга машғул бўлишига далилдир. Отини ўғирлаб кетганини кўрса, аёли учун ўлим хавфи борлигига далилдир.

Отини йўқотиб кўйса, хотинини талоқ қилишига далил бўлади.
Отини сотса, иззат ва шараф камаяди ёки хотини ундан жудо бўлади. Отга тескари минганини кўрса, бир ишга қасд қиладики, бу ёқимсиз ишдан ўзига зиён ва маломат ҳосил бўлади.

Ҳазрати Содиқ (р.а.) айтади: Тушда от кўриш беигга нарсага далолат қилади: иззатга; мартабага; фармони ўтишига; улуғликка; хайру баракага. Агар отига маймун миниб турганини кўрса, яҳудий унинг хотини билан фасод иш қилишига далилдир



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда хачир курса нима булади

ХАЧИР (УСТУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида хачирни кўрса ва у муте ва тобе бўлмаса, бадфеъл одамга далил бўлади. Агар муте (қул) ва тобе бўлса, яхшиликка далилдир. Агар эгарсиз хачирга минганини кўрса ва бу хачирнинг кимники эканини...

Тушда эгар курса нима булади

ЭГАР (ПОЛОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги эгар хотинни билдиради. Агар эгарга эга бўлганини ёки бирор кимсадан пулга сотиб олганини кўрса, хотин олиши ёки канизак сотиб олишини билдиради. Агар орқасида эгар борлигини кўрса, хотинга...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх