Тушда эгар курса нима булади

ЭГАР (ПОЛОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги эгар хотинни билдиради. Агар эгарга эга бўлганини ёки бирор кимсадан пулга сотиб олганини кўрса, хотин олиши ёки канизак сотиб олишини билдиради. Агар орқасида эгар борлигини кўрса, хотинга бўйсунувчи ва фармонбардор бўлишига далилдир. Агар эгари йўқолганини кўрса, хотинидан жудо бўлиши ёки талоқ қилишига далилдир. Агар эгари синиб қолганини кўрса, хотини ўлади ёки бемор бўлади. Агар эгарининг тилла ёки кумуш билан зийнат берилганини кўрса, хотини худбин ва такаббур бўлишини билдиради. Агар эгарининг қора эканини ва ҳеч қандай зийнати йўқ эканини кўрса, хотини порсо ва диндор бўлишига далилдир.


Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар ҳар ким тушида покиза ва янги эгарга эга бўлганини кўрса, солиҳа ва мастура аёлга уйланишини ва ундан хайру манфаат кўришини билдиради.

Агар қўпол ва кир эгарга эга бўлганини кўрса, урушқоқ ва қулоқ солмайдиган хотин олишини ва ундан зарарлар кўришини билдиради.
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги эгар етти нарсага далилдир: улуғликка; иззатга; мартабага; раёсатга; юксакликка; яқинликка; улуғ одамга етишишга.

Тушдаги эгар ясовчи даллол аёл бўлиб, даллоллик унинг ишидир. Валлоҳу аълам би-с-савоб.
ЭГАР (ЗИН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги эгар, агар улов устида бўлмаса, аёлни билдиради. Агар улов устида бўлса, унинг чиройли ва хунук эканлиги эгар соҳибига таъбир қилинади. Агар тушида эгар сотиб олганини ёки биров унга берганини кўрса, канизак сотиб олиши ёки хотин олиши ҳамда кўп молга эга бўлишини, эҳтимолки, меросга эга бўлишига далил бўлади. Агар эгари синиб қолганини кўрса, хотини ўлади ёки бемор бўлади. Агар эгарининг тилла ёки кумуш билан зийнат берилганини кўрса, хотини худбин ва такаббур бўлишини билдиради.

Агар эгарининг қора эканини ва ҳеч қандай зийнати йўқ эканини кўрса, хотини порсо ва диндор бўлишига далилдир. Тушдаги эгар ясовчи даллол аёл бўлиб, даллоллик унинг ишидир. Валлоҳу аълам би-с-савоб.

Ан-нобулсий: У тушда ғам-ташвиш ва қийинчиликларнинг кетиши ва сафар тараддудини кўришга ишорадир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда хачир курса нима булади

ХАЧИР (УСТУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида хачирни кўрса ва у муте ва тобе бўлмаса, бадфеъл одамга далил бўлади. Агар муте (қул) ва тобе бўлса, яхшиликка далилдир. Агар эгарсиз хачирга минганини кўрса ва бу хачирнинг кимники эканини...

Тушда чойшаб курса нима булади

ЧОЙШАБ (ЛИҲОФ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги чойшаб ёки адёл хотин бўлади. Тушида янги чойшаби борлигини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар янги чойшаб сотиб олганини кўрса, эр кўрмаган канизак сотиб олишига далилдир. Тушида чойшаби...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикр қўшиш

Наверх