Тушда терлаш курса нима булади

ТEРЛАШ (АРАҚ КАРДАН) Ҳар ким тушида баданида тер оқиб чиқаётганини, хусусан ерга томиб тушаётганини кўрса, тер микдорига мувофиқ зиён тортишига далилдир.


Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кийими тердан ҳўл бўлганини кўрса, унинг микдорича оилага мол харж қилишига далилдир. Агар тушида ўзининг терини ўзи ичаётганини кўрса, ўз молини ўзи ейишига далилдир. Агар тери оқ бўлиб, ҳиди хушбўй эканини кўрса, ҳалол молга далилдир. Агар бунинг акси бўлса, ҳаром молга далил бўлади.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги терлаш ҳожатнинг раво бўлишига далилдир. Агар тушида терлаганини кўрса, ҳожати ҳосил бўлишига далилдир. Агар бемор тушида терлаганини кўрса, шифо топишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда сут курса нима булади

СУТ Тушдаги сут қанчалик тоза ва ширин бўлса фойдаси шунчали кўп бўлади. Агар сутни кўзачада кўрса, молнинг зиёда бўлишига далилдир. Агар сутнинг нордон эканини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Агар тушида тоза сутдан ичганини кўрса, ҳалол молга...

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...



Фикр қўшиш

Наверх