Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир.

Агар тушида хурмо еганини ва данагини отиб юборганини кўрса, шариъат ҳукмларини бажо келтиришига далилдир. Баъзи бир таъбирчиларнинг айтишича, тушида хурмо еса, мерос топишига далилдир. Тушида пишмаган хурмо еганини кўрса, фарзандидан мерос етишишига далил бўлади. Агар уйида хурмо дарахти борлигини ва у кўп мева қилганини туш кўрса, бир улуғ одамга етишувига ва ундан фойдалар топишишига далил бўлади. Агар ўша хурмо дарахти томири билан қуриб қолганини туш кўрса, уларнинг орасига жудолик тушишига далилдир. Агар тушида ҳовлисидаги хурмонинг қуруганини, сўнг кўкарганини кўрса, туш кўрувчи бемор бўлса, шифо топишига далилдир. Агар хурмо тагидан кесиб юборганини туш кўрса, ахди оиласидан кимнингдир бемор бўлишини билдиради.


Кирмоний айтадики, ҳар ким тушида янги хурмо меваси бор эканлигини кўрса, қийинчилик билан мол ҳосил қилишига далилдир.
Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, тушдаги хурмо бир улуғ одамдан етадиган фойдадир. Агар уйида ва ҳовлисида кўп хурмо борлигини кўрса, ўша хурмонинг микдорига мувофиқ молу матога эга бўлишига далилдир. Агар янги ёки қуритилган хурмодан тановул қилаётганини туш кўрса, иймон ҳаловатини топишини ва ишлари тартибга тушишини билдиради. Агар тушида хурмо дарахтининг тагидан кесаётганини кўрса, қулидаги иши дўсти томонидан барбод қилинишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, хурмоси борлигини туш кўрса, бойвачча хотинга уйланишига далил бўлади, бошқа фикрга қараганда мол топади. Тушида хурмо дарахтида кўп узумлар борлигини ва улардан олганини кўрса, қора танли канизакдан фарзанд туғилишига далилдир. Агар тушида қуриган хурмо дарахтидан янги пишган хурмо олганини кўрса, бир мунофиқ кишидан мулойим сўз эшитишига далилдир. Бошқаларнинг фикрига қараганда, нодон одамдан фойдали сўз эшитади, борди-ю туш эгаси ғамгин бўлса, ғамдан қутилади. Аллоҳ таъоло айтади: (Мана шу қуриб қолган) хурмо шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини тўкар. . . (Марям сураси, 25-оят).

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики тушдаги хурмо саховатли раис томонидан етадиган ҳалол молни билдиради. Тушдаги қуритилган хурмо пок дин ва ҳалол молга далилдир, янги хурмо эса кўз равшанлиги, ҳалол мол, фарзанд ҳамда яхшиликни билдиради.

ҲИКОЯТ. Бир киши Ибн Сирин (р.а.)нинг олдига келиб: Тушимда султон саройи эшигининг олдида қирқ дона хурмо топиб олдим, — деди. Ибн Сирин: Эртага сенга худаи ўша ерда қирқ таёқ урадилар, — деди. Айтганидек бўлди. Бошқа йили яна ўша одам келиб: Тушимда султон саройи эшиги олдида қирқта хурмо топиб олдим, — деди. Ибн Сирин: Қирқ минг динор пул топасан, — деб жавоб берди. У киши: Ўтган йили бу тушнинг таъбири бошқа эди, бу йил эса таъбир нима учун бошқача?, — деб сўради. Ибн Сирин айтди: Ўтган йили дарахт устида хурмо йўқ эди, таъбир дарахт шохига қаратилди, бу йил эса дарахт устида хурмо бор, дарахтлар яшил ва тоза, таъбири эса мен айтгандекдур. Халиги киши бир ҳафтадан кейин қирқ минг динор топди.
ХУРМО МEВАСИ (ТАЛъ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, талъ бу — хурмо дарахти мевасининг пишишига яқин ҳолатидир. Агар тушида битта ёки иккита хурмо мевасини топганини кўрса, оиласида фарзанд туғилишига далилдир. Агар хурмо мевасини еганини кўрса, кўп молу неъмат ҳосил қилишига далилдир. Агар кўпгина хурмо мевасига эга эканини, ундан еяётганини ва ҳеч кимга бермаётганини кўрса, подшоҳ унинг молини тортиб олишига, бироқ охири хурсанд бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо меваси тўрт нарсани билдиради: фарзандни; раҳматни; манфаатни; молни зўрлик билан босиб олишни.
Пишиб етилмаган ҳурмо
Ан-нобулсий: У тушда сувга муҳтож кишининг сув топишига далолат қилади. Кўпинча қизил ҳурмо кўп қонга, дариқ ҳурмо эса сафро касаллиги кўпайишига далолат қилади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх