Тушда коронгулик курса нима булади

ҚОРОНҒУЛИК (ТОРИКИЙ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қоронғулик дин йўлидаги адашувни билдиради.
Агар қоронғуликни топганини ёки биров унга берганини кўрса, ўша қоронғулик микдорига қараб, залолат ва гумроҳлик топишини билдиради. Агар қоронғуликда турганини, қоронғулик яна равшанликка айланганини кўрса, тавба қилишига, дин йўли унга очилишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, қоронғу тушганини, қоронғулик яна ёруғликка айланганини, орқасидан яна қоронғулик тушганини кўрса, унинг мунофиқ эканлигига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Чақмоқ уларнинг кўзларини кўр қилгудек бўлади. (У) ҳар гал ёритганида (озгина) юриб оладилар, уларга қоро-нғи туширганида эса (жойларида) туриб қоладилар. . . (Бақара сураси, 20-оят).

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушдаги қоронғулик ғаму андуҳ бўлади. Агар ҳавонинг қаттиқ қоронғу бўлганини кўрса, ўша диёр одамларига ғаму андуҳ юзланишига ва уларнинг ишлари вайронагарчиликка юз тутишига далилдир. Агар ҳаво равшан бўлиб, бирданига қоронғулик тушганини кўрса, ўша диёрда ногаҳоний ўлимлар юз беришига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги қоронғулик беш нарсани билдиради: куфрни; хайронликни; ишларнинг юришмаслигини; бидъатни; залолат ва адашишини.
Исмоил Ашъас (р.а.) айтадики, агар тушида қоронғуликдан ёруғликка чиққанини кўрса, камбағалликдан бойга айланишини, ғамлардан озодлик топишини, ишлари юришиб кетишини ва залолатдан узоқ бўлишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда куй курса нима булади

ҚЎЙ (ГЎСПАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қўй ҳарбий ўлжани билдиради. Тушида қўйларни ўтлатиб юрганини кўрса, бир гуруҳ устидан улуғлик ва раҳбарлик топишига далилдир. Қўйларнинг баъзиси оқ, баъзиси қора эканини кўрса, ўша гуруҳнинг...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...

Тушда хаво курса нима булади

ҲАВО (ҲАВО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида ҳавонинг равшан ва софлигини кўрса, ўша диёр одамларининг тандуруст, маишати яхши, роҳатда бўлишига, уламо ва ҳикмат аҳлининг эса давлат ва иқболи зиёда бўлишига далилдир. Агар ҳавонинг қоронғи ва...



Фикр қўшиш

Наверх