Тушда шодравон курса нима булади

ШОДРАВОН Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шодравон кишининг динига далилдир. Агар шодравонни унинг учун ёйганларини ва у ўзиники эканини кўрса, унинг микдорича ҳаёт кечиради ва умри узоқ бўлади. Агар шодравонни бегона жойга ёйилганини ва бу жой кимники эканини билмаса, аҳволининг ўзгариши ва ғурбатда ўлишига далилдир. Агар шодравонни сотиб юборганини ёки совға қилганини кўрса, унга етадиган хатарга далилдир.


Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, агар тушда шодравон ёйиб қўйилганини кўрса, умрининг узинлигига далил бўлади, у қанча катта бўлса, таъбири шунча яхшироқ бўлади.

Жобир (р.а.)нинг айтишича, тушда шодравоннинг эски ва йиртилганини кўрса, тирикчилик унга оғир бўлишига далилдир. Агар уни қизил эканини кўрса, ишратга, агар қора ёки кўк рангда эканини кўрса, ғаму андуҳга далилдир. Агар сариқ эканини кўрса, беморликка, агар оқ эканини кўрса, ҳалол ризққа далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шодравон тўрт нарсани билдиради: узоқ умрни; манфаатни; ҳалол ризқни; маишатни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда мева курса нима булади

МEВА (МEВА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги мева нордон ва ширин бўлса, хайру баракатга далилдир. Агар хом ва аччиқ бўлса, беҳуда ва совуқ сўзларга далил бўлади. Тушдаги қора узум, охўри ва зайтун ғаму андуҳга далилдир. Тушида дарахтдан мева...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда хачир курса нима булади

ХАЧИР (УСТУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида хачирни кўрса ва у муте ва тобе бўлмаса, бадфеъл одамга далил бўлади. Агар муте (қул) ва тобе бўлса, яхшиликка далилдир. Агар эгарсиз хачирга минганини кўрса ва бу хачирнинг кимники эканини...



Фикр қўшиш

Наверх