Тушда либос курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир. Агар жамоат ўз кийимининг қора эканликларини кўрсалар, ғаму андуҳга далил бўлади. Тушдаги сариқ кийим беморлик белгисидир. Тушдаги қизил кийим шодлик бўлади. Тушдаги яшил кийим, Беҳипггдагиларнинг либоси ҳисобланади. Аллоҳ таъоло айтади: Устиларида яшил ипак ва шойи либослар бўлиб, улар кумуш билакузуклар билан безанган бўлурлар. . . (Инсон сураси, 21-оят). Ювилган оқ кийим одамларнинг ишлари соз бўлишига далилдир.

Яшил кийим зиёнга далолатдир. Куйган кийим подшоҳ томонидан етадиган зиёнга далилдир. Йиртилган кийим сирларнинг очилишига далилдир. Жун, кигиз, полос, умуман жундан қилинган кийимларнинг барчаси молу давлат ҳосил бўлишига далилдир. Ямоқ кийим камбағаллик ёки бечораликка далилдир. Кир кийим қайси навдан бўлмасин, ғаму андуҳга далилдир. Қоғоз кийим маломат етишига далилдир. Чорва ҳайвонлар пўстидан қилинган кийим, ўзига етадиган хайру манфаатга далилдир. Кафан шаклидаги кийим, диндаги машғулотларнинг тугашига, лекин умрининг охирига етганлигига далилдир. Агар эшак терисидан кийим олганини кўрса, иззат ва эътибор топишига далилдир.


Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида улуғлик либосини кийганини кўрса ва мана шу либосга яраша одамлар туридан бўлса, ишлари яхши бўлишига далилдир. Вазирлик либосини кийганини кўрса, кўп мол топишига далилдир, бироқ халкдан маломат топади. Агар ҳожиблик29 либосини кийганини кўрса, улуғларнинг ҳадя ва атоларидан маҳрум бўлишига далилдир. Агар бир ёш йигит миршаблик кийимини кийган бўлса, кимдандир ёрдам олишига далилдир. Агар жаллодлик либосини кийганини кўрса, манфаат топишига далилдир. Агар қишлоқ оқсоқолининг либосини кийганини кўрса, омонатли, сўз ўтадиган бўлишига ҳамда халқ ишларини ҳал қилишга машғул бўлишига далилдир. Сўфийлар либосини кийганини кўрса, дини зиёда бўлишига далилдир. Зоҳидлар кийимини кийиб олганини кўрса, омонаткор бўлишига далилдир. Савдогарлар кийимини кийганини кўрса, дунёвий касбу кори яхши бўлишига далилдир. Солиҳ кишилар кийимини кийганини кўрса, диний ишлари соз бўлишига далилдир. Ёмон одамларнинг кийимини кийганини кўрса, унга ярамас одамлардан қайғу ғам етишига далил бўлади. Табиблар либосини кийганини кўрса, ишларининг соз бўлишини, одамлар орасида шуҳрат топишини билдиради. Агар яҳудийларнинг либосида эканини кўрса, макру ҳийла билан кимнидир ҳалок қилишини ва оқибат натижада ишлари расво бўлишини билдиради. Агар порсолар либосида эканини кўрса, бир ишни амалга оширадики, бу иш туфайли дўстидан омонлик топмаслигини билдиради. Агар тарсолар либосида эканини кўрса, бидъат соҳиби бўлиб, куфр ва залолатга мойил бўлишини билдиради. Агар оташпарастлар либосида эканини кўрса, хоҳиши бузуқ динлар ва нодонлар томонида эканини билдиради. Агар жангчилар либосида эеканини кўра, у билан бир киши орасида адоват юз беришига далилдир.

Агар муртад либосида эканини кўрса, кимдир унга бир нарса ато қилишини ва яна қайтариб олишини билдиради. Бутпарастлар либосида эканини кўрса, подшоҳ ёки бир амалдорнинг хизматига машғул бўлишига далилдир. Агар кийилган эски либосда эканини кўрса, ўз раҳбаридан узоқлашишига далилдир. Агар зиндондаги эркакларнинг либосида эканини кўрса, бирор иш туфайли ғамгин ва ночор бўлишини билдиради. Агар ҳаммол (юк таигувчи) либосида эканини кўрса, омонатни ато қилувчи бўлишига далилдир. Агар гўрков либосида эканини кўрса, пасткаш ва пастҳиммат бир кишининг хизматига машғул бўлишини билдиради. Агар кемачининг либосида эканини кўрса, бир яхши одамдан ҳалол ризқ топишига далилдир. Агар қассоб либосида эканини кўрса, унга бирор зиён ёки ғам етишини билдиради. Агар тантанавор либос кийганини кўрса, аёл билан нораво суҳбат қуришини билдиради.
Кирмоний (р.а.) айтадики, агар янги либосга эга эканини ва унинг бўялмаганини кўрса, яхши бўлади. Зарбофт либос ақлли аёл ва билимли канизак бўлади. Бўрд (йўл-йўл) матодан қилинган ва нуқтадор либос хайру манфаат бўлади. Оқ либос диндир.

Ага ҳар ким оқ янги ва покиза либосга эга эканини кўрса, дунё учун ҳам яхши бўлади. Қалин ёки юпқа либосни кўрса, динга ҳам дунёга ҳам ёмондир. Ифлос ва йиртиқ либосни кўрса, ҳам диннинг бузукдигига ҳам дунёнинг бузуқлигига, далил бўлади.

Қизил либос, аёллар учун яхшидир. Қизил кўйлак, иштон,камзул, чопон, салла, буларнинг барчаси эркаклар учун ғам ва қайғу ёки жангу хусумат бўлади. Сариқ кийим, эркаклар учун касаллик бўлади. Агар аёл киши ўзининг сариқ кийим кийганини кўрса, эрга тегишини билдиради, агар эри бўлса, касал бўлишига далилдир. Яшил либос, эркак ва аёллар учун диндир. Агар яшил либосни тириклар устида кўрса, диннинг созлиги ва ўликлар устида кўрса охират яхшилиги бўлади.

Эски либос подшоҳ томонидан етадиган қайғу ғамдир. Агар кимдир либос сотиб юрганини кўрса, яхши бўлади. Эски либос сотиб олаётганини кўрса, ёмондир. Эски либос киймоқ ёмон, эски либосни ечмоқ яхшидир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, ювилган либосни киймоқ иситмага далилдир. Кир либосга эга эканини кўрса, камбағал бўлади. Ранггин либосга эга эканини кўрса, аёл ёки сипоҳий (аскар) бўлса, яхши бўлади.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушида янги либос кийса тўрт нарсани билдиради: аёлни; подшоҳни; молни; хайру манфаатни билдиради. Яна у айтадики, тушида қайчи билан либосни қирқаётганини кўрса, унга бирор кулфат етишига далилдир.

Агар ўғрилар либосни ўғирлаб кетганларини кўрса, аёллар орасида фасод юз беришига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх