Тушда мева курса нима булади

МEВА (МEВА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги мева нордон ва ширин бўлса, хайру баракатга далилдир. Агар хом ва аччиқ бўлса, беҳуда ва совуқ сўзларга далил бўлади. Тушдаги қора узум, охўри ва зайтун ғаму андуҳга далилдир. Тушида дарахтдан мева териб олганини кўрса, унинг микдорича бир улуғ одамдан мол топишига далилдир. Тушида ўтириб олиб дарахтдан мева тераётганини кўрса, топган нарсаси ҳалол ва лойиқ бўлишига далилдир. Тушида қўлини дарахтга узатмаса ҳам, дарахтдан меванинг узилиб тушганини кўрса, машаққациз ҳалол мол топишига далилдир. Агар дарахтдан мева узиб олганини кўрса, агар бу ўз вақтида бўлса, зарар эмас, ҳалол ризққа далил бўлади, агар бевақт бўлса, таъбири аксинча бўлади.


Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, ҳар қандай мева бўлмасин, тушда уни ўз фаслида кўрса ва еса, унинг микдорича бойлик топишига далил бўлади, агар ўз фаслида бўлмаса, моли тирқираб кетишига далилдир. Ҳар бир дарахтдан меваси дарахтнинг яхши ёки ёмонлигига боғлиқ бўлади. Сариқ рангли мевалар беморликка далилдир, фақат сариқ мевалардан турунж, беҳи ва ўрик бундан мустаснодир. Нордон мевалар ғаму андуҳ бўлади.
Янги мевалар, агар етилиб пишган ва ширин бўлса ва ўз вақтида кўрилса, ҳалол ризққа далил бўлади. Етилмаган ёқимсиз мевалар ҳаром мол ёки ғаму мусибатга далил бўлади. Тушида ёзги мевани қишда еганини кўрса, бемор бўлишини билдиради.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ширин мева, агар бевақт кўрилса, ғаму андуҳни билдиради. Тушида томоқни оладиган (ўта ширин) мева ўз вақтида кўрилмаган бўлса, ишларнинг издан чиқишига ва маишатининг торайишига далилдир.

Тушдаги кўпроқ, хушбўйроқ ва ширинроқ бўлган ҳар қандай меванинг хайру манфаати кўпроқ бўлади.

Исмоил Апгас (р.а.)нинг айтишича, тушида мева сотаётганини кўрса, агар у одамлар севадиган мева бўлса, улуғ бир ишга машғул бўлишига далилдир. Тушида нордон ва ёқимсиз мева сотаётганини кўрса, ғам, андуҳ ва ранж бўлади.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушида мевафурушлик қилганини, мевалари ёқимли ва ширин эканини кўрса, зарар ва ёмон бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда узум курса нима булади

УЗУМ (АНГУР) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қора узумни ўз вақтида ейиш ғаму қайғу бўлади, бевақт еса ваҳима ва қўрқинчдир. Таъбирчиларнинг айтишларича, еган ҳар бир донаси баробарида таёқ ёки қамчи ейди. Оқ узумни ўз вақтида еса умид қилмаган...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх