Тушда узум курса нима булади

УЗУМ (АНГУР) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қора узумни ўз вақтида ейиш ғаму қайғу бўлади, бевақт еса ваҳима ва қўрқинчдир. Таъбирчиларнинг айтишларича, еган ҳар бир донаси баробарида таёқ ёки қамчи ейди. Оқ узумни ўз вақтида еса умид қилмаган томондан етадиган яхшилик ва дунё бўлади. Бевақт ейилган бўлса, туш эгасининг оғзидан чиқадиган сув бўлиб, у молнинг кетишига далолат қилади. Қизил узум ҳам шундай далилга эга.


Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, оқ узум ўз вақтида ейилса, озгина фойдага далил бўлади. Териси қалин бўлган ҳар қандай узум қийинчилик билан қўлга кирадиган мол бўлади. Териси юпқа узум ҳалол молга далил бўлади. Суви хира узум ҳаром молга далилдир. Кўриниши қизил узум иззат ва обрўта далолат қилади.

Қора кўринишига эга узум ғаму андуҳга далил бўлади. Ширин ва тоза бўлган ҳар қандай узум дунё ва шарафга далил бўлади, иззати ошади. Агар жомда узум эзаётганини кўрса, бир улуғ аёлнинг хизматини қилишига, косада узум эзаётганини кўрса, бир хасис одамнинг хизматини қилишига далилдир. Узум эзаётганини ва ширасини хумларга жойлаётганини кўрса, подшоҳ орқали кўп молу дунё топишига далилдир. Агар узумни аҳлу аёли билан шира сиқадиган идишга эзаётганини кўрса, унга ва аёлига подшоҳ хизматидан манфаат етади. Агар туш кўрувчи подшоҳдан кўрмаса, молни бирор киши сабабли топади.

Қазрати Содиқ (р.а.)нинг марҳамат қилишларича, қора ва оқ узум ўз вақтида ва бевақт ейилса уч нарсани билдиради: яхши фарзандни; илми фаройизни; ҳалол молни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда калтаклаш курса нима булади

КАЛТАКЛАШ (ЗАДАН) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушида қамчи билан уришаётганини ва қамчи изи баданида қолаётганини кўрса ёки қўл-оёғини боғлаб, савалаётганларини, натижада баданидан қон оқаётганини кўрса, буларнинг барчаси ёмондир. Бу туш...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда сув курса нима булади

СУВ (ОБ) Ибн Сиррин (р.а.)нинг айтишича, агар сув устида, масалан, дарё, анҳор ва шунга ўхшашлар устида юриб кетаётганини кўрса, унинг иймони бақувват ва эътиқоди пок бўлишига далилдир. Агар тоза ва ширин сувдан тўйиб-тўйиб ичганини кўрса, умри узун...



Фикр қўшиш

Наверх